Саудиялик шаҳзодалардан бири суд ҳукмига биноан қамчи билан саваланди

 Фото: STR New / Reuters

Саудия Арабистонида ҳукмронлик қилаётган сулолага тегишли шаҳзода суд ҳукмига биноан қамчи билан саваланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Жазоланган шаҳзоданинг исми-шарифи, қандай жиноятни амалга оширгани ҳозирча ошкор этилмаган. Фақатгина уни ҳали яна қамоқ жазоси кутаётганлиги маълум қилинган. Қамчилаш 31 октябрь куни тиббий кўрикдан кейин амалга оширилган.

11 октябрь куни бошқа бир шаҳзода Турки бин Сауди ал-Кабир уч йил илгари содир этган қотиллик учун боши танасидан жудо қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, қамчилаш — Саудия Арабистонида кенг тарқалган жазо турларидан бири ҳисобланади. Бу борада “рекорд” натижа мисрлик Муҳаммад Али ал-Сайидга тегишли бўлиб, у 1990 йилда тўрт минг маротаба қамчилашга ҳукм қилинганди. Бундан норози бўлган жаҳон ҳамжамиятига ҳалиям унга раҳм-шафқат қилингани, аслида қилган ўғирлиги учун қўли кесилиши шарт бўлгани маълум қилинган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s