Товуқ тухумларида янги фойдали хусусиятлар топилди

 Фото: Will Vragovic / Zumapress / Globallookpress.com

Америкалик парҳезшунослар товуқ тухумларининг янги фойдали хусусиятларини маълум қилдилар. Тадқиқот Journal of the American College of Nutrition’да чоп этилган бўлиб, у ҳақда қисқача EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Олимларнинг кўрсатишича, ҳар куни биттадан тухумни истеъмол қилиш – инсульт келиб чиқиш хавфини пасайтиради. Таомга маҳсулотни ишлатиш эса, юрак ишемик касаллиги ривожига жиддий таъсир кўрсатмайди.

Олимлар ўз хулосаларига, 1982-2015 йилларда олиб борилган ҳамда юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланиши ва тухум истеъмоли ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганиб чиққан тадқиқотларни метатаҳлилдан ўтказиб келишди.

“Тухум ҳақиқатдан ҳам кўплаб фойдали моддаларга эга. Улар ичида оксидлаш ва яллиғланиш жараёнларини секинлаштирувчи антиоксидантлар ҳам бор. Улар шунингдек, истеъмоли анча паст қон босими билан боғлиқ бўлган оқсил манбаси саналади”, – дея айтиб ўтди тадқиқот муаллифларидан бири доктор Доминик Александр.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s