Хонанда Райҳон Ғаниева ўзи ҳақидаги салбий гапларга жавоб қайтарди

5819a20950296.jpg

Aввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева бошловчи Фарҳод Алимовга турмуш чиқаётгани, иккиси ҳам оила қуриш масаласини муҳокама этаётганлари, тўй куни эса ҳали аниқ бўлмагани ҳақида хабар берган эдик. Бу борада Фарҳод Алимов бир неча бор сайтимизга интервью берди. Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмуш ўртоғи, актёр Йигитали Мамажонов ҳам Райҳоннинг яна турмушга чиқишига ўз муносабатини билдирди, деб ёзади Qalampir.uz.

Тўй ҳақидаги гап-сўзлар омма орасида тарқалгандан буён Райҳон Ғаниева ОАВга юзланмади, саволларни жавобсиз қолдирди, ҳатто, энг яқин дўстларига ҳам бу борада миқ этмади.

Бу орада Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмуш ўртоғи билан ярашиши кераклигини, фарзандлари бошқа отанинг қўлида вояга етиши истамай, унга оиласини тиклашини маслаҳат берганлар ҳам топилди. Улар орасида Фарҳод Алимовнинг собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашишида Райҳонни айблаганлар ҳам бор эди. Аммо Алимов бу гапларни буткул рад этди.

Райҳон Ғаниева эса охирги кунлар ичида ижтимоий тармоқлар орқали ёзиб қолдирилаётган номақбул изоҳларга қуйидагича жавоб қайтарди.

“Ярим тун бўлишига қарамасдан, салбий маънодаги изоҳлар қолдираётган барчага жавоб қайтаришга қарор қилдим. …ҳаракат қилманг, сабаби сизнинг меҳнатингизга ачинаман, холос. Мен уларни барибир ўқимайман.

Агар сизга маслаҳат берсам, вақтингизни кўпроқ ижобий нарсалар учун сарфланг. Дунёда мўжизалар шу қадар кўпки, наҳотки, уларни сезмасангиз… Бу менинг муҳаббатимни сизга йўлламоқчилигимнинг яна бир далили. Сиз мени, ҳатто, дўст деб билмасангиз ҳам, мен сизларни севаман. Чин дилдан!”

Райҳон Ғаниева ўзига нисбатан айтилган ёмон мулоҳазаларни айрим ҳамкасблари сингари ўчириб юбормайди, унинг саҳифасида сўз эркинлигига кенг ўрин берилган. Хонанда мухлисларини ҳурмат қилади, уларнинг фикрларини инобатга олади. Аммо бу мухлислар Райҳоннинг шахсий ҳаётига аралашиши мумкин, дегани эмас.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s