Шаржа марказида Ўзбекистон мева-сабзавот дўкони очилди

Мева сабзавотлар. Архив сурат

Шаржадаги энг йирик Souq Al Jubail савдо марказида, Ўзбекистон консуллиги ёрдамида, ватанимизда етиштирилган мева-сабзавотлар сотиш дўкони очилди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон “Жаҳон” ахборот агентлигига асосан.

Souq Al Jubail савдо марказининг экологик тоза (органик) маҳсулотлар бўлимида жойлашган Ўзбекистон мева-сабзавот дўкони очилиш маросимида марказ директори Али Ал Сувайди сўзга чиқди.

“Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар олий сифати, мазалилиги ва табиийлиги билан ажралиб туради. Мижозлар ушбу маҳсулотларни татиб кўриб, бунга ўзлари амин бўлишлари мумкин”, — деди Ал Сувайди.

Савдо марказига ташриф буюрувчилар фикрига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари ҳали янги бўлишига ва Хитой, Эрон, Покистон ва Ҳиндистон маҳсулотлари билан мавжуд рақобатга қарамасдан, БАА бозорида муносиб ўрин эгаллаши мумкин.

Шаржа шаҳри марказида жойлашган Souq Al Jubail савдо маркази 1981 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Маҳаллий аҳоли орасида савдо маркази юқори сифатли маҳсулотлар еткизиб берувчи сифатида танилган.

Фото: Sputnik / Александр Кондратюк

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s