Қориндаги ёғларни йўқотишда ёрдам берувчи модда маълум қилинди

 Фото: Jens Büttner / ZB / Globallookpress.com

АҚШ ва Канадалик тиббиётчилар инсон томонидан Канаданинг канола ёғини доимий истеъмол қилиш қорин соҳасидаги ортиқча ёғларни камайишига сабаб бўлишини аниқладилар. Бу ҳақда олимлар ҳар йилги семизлик Жамияти илмий конференциясида маълум қилишди, деб хабар беради EurekAlert! нашри.

Кузатувлар тўрт ҳафта давомида канола истеъмол қилиб, тадқиқотда қатнашган ҳар бир кишида висцерал ёғ массаси ўртача 0,11 килограммга камайганини аниқлаб берди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўсимлик ёғи айнан қорин соҳасида вазнни йўқотишда катта самара беради.

Олимлар тажриба иштирокчиларига мевали коктейллар билан бирга беш турдаги ҳар хил ўсимлик ёғи аралашмасини таклиф этишди. Уларнинг ҳар бирида юз граммдан апельсин шарбати, ёғсизлантирилган сут ва музлатилган қулупнай, шунингдек 30 грамм ёғ бўлган. Коктейлларнинг миқдори бир суткалик инсоннинг қувват эҳтиёжларидан келиб чиқиб берилди.

Тажрибадаги барча қатнашчилар абдоминал семизликка (бел соҳасидаги ортиқча ёғ) эга бўлган ёки метаболик синдром – ўз ичига семизлик, 2 типдаги қандли диабет ва юқори қон босими каби касалликларни олувчи гуруҳдан азият чеккан.

Олимлар канолани ҳар кунлик озиқ-овқатга қўшиш таклифини билдиришмоқда. Уни хусусан, пишириқлар ва турли салатлар орқали истеъмол қилиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, канола рапс мойига шолғом ва карам ёғларини қўшиш орқали олинади.

Инсондаги висцерал ёғ эса қориннинг ёғ боғлаган қисми ва қорин бўшлиғида жойлашган органлар атрофида йиғилади. Соғлиққа тери остидаги эмас, балки айнан ёғ тўқималарининг шу тури жиддий зарар етказади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s