38-халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилларимиз иштироки

523a36fada51451daac4a100a70599d2_XL.jpg

Шу йилнинг 18–24 октябрь кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро Қуръони карим мусобақасида икки нафар вакилимиз – Тошкент ислом институти талабаси Музаффархонов Абдуллохон ва Сайид Муҳиддин Маҳдум ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдуҳалимов Аъзамжон иштирок этиб қайтишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали Muslim.uz хабар бермоқда.

Мазкур мусобақада дунёдаги 50 дан ортиқ давлатдан етук Қуръон ҳофизлари иштирок этиб, улар орасида вакиллариимиз Қуръони каримнинг тўлиқ 30 порасини ва 15 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш йўналишида қатнашди.

Мусобақа 4 йўналишда ўтказилиб, унда юқори уч ўринни қўлга киритган қориларга совринли мукофотлар топширилди. Қуръони каримни тўлиқ 30 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш билан бирга 30 поранинг луғавий маъноларини билиш йўналишида 1-ўринни Саудия Арабистони, 2-ўринни Судан, 3-ўринни Марокаш қорилари эгаллади. Қуръони каримнинг 30 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш йўналишида 1-ўринни Фаластин, 2-ўринни Ливия, 3-ўринни Саудия Арабистони давлатлари қорилари эгаллади.

Қуръони каримнинг 15 порасини ёддан ўқиб бериш йўналишида 1-ўринни Ливия, 2-ўринни Баҳрайн, 3-ўринни Камерун қорилари эгаллади.

Вакилларимизга иштироки тўғрисидаги ташаккурнома ёрлиғи тақдим этилди. Иштирокчи қорилар учун мусобақа ташкилий ҳайъати томонидан Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара шаҳарларидаги муқаддас қадамжоларга зиёрат уюштирилди.

Фото: Muslim.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s