“Муҳаммад—Аллоҳнинг элчиси” фильми Москва кинотеатрларида кўрсатилади

f491d95a7d357ae61b971e673c31cb7f.jpg

Эронлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган мазкур картина тез орада Россия кинопракатларига чиқади. Шов-шувли мазкур фильм намойиши жорий йилнинг 18 ноябридан бошланади.

“Муҳаммад—Аллоҳнинг элчиси” фильми пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи трилогиянинг биринчи қисмидир. Фильм бюджети катта ва бу Эрон киносаноати тарихида ҳали кузатилмаганди. Суратга олиш ишлари бир неча мамлакатлар, шу жумладан Жанубий Африкада ҳам бўлиб ўтди.

Фильм сценарийси Эрон, Ироқ, Марокаш, Тунис ва Жазоирда сақланаётган тарихий манбаларга асосланиб ёзилган. Бундан ташқари фильм ислом дини уламолари билан бамаслаҳат тайёрланди ва қарийб 8 йил давомида суратга олинди. Бир ярим мингдан зиёд актёрлар қатнашди. Айрим манбаларда 22 миллион, бошқаларида 50 миллион доллар сарфланган айтилган.

“Мазкур фильм чин ислом моҳиятини, Муҳаммад пайғамбаримизнинг аслида ким эканини билишни хоҳловчилар учун яратилди. Бундан ташқари картинанинг яна бир мақсади бутун дунё мусулмонларини жипслаштириш, одамларни разолат ва иллатларга қарши бирлаштиришдир”, – дейди фильм режиссёри Мажид Мажидий.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s