Тиланчиликни касб қилиб олганларга садақа бериш тўғрими?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири шундай савол билан мурожаат қилган:

“Садақа бериш ҳақида гап кетганида, садақа минг дардни ва балони қайтаради дейилган. Ҳозирда кўчаларда, бозорларда масжидларни олдида туппа тузук аёллар ва болалар туриб олади, ногиронларни майли тушунса бўлади, пайти келганида беришга арзигулик одамни топиб бўлмай қолади. Садақани кимга берган жоиз?”

Бунга эса қуйидагича жавоб қайтарилди:

“Ҳақиқатан, садақа инсон бошига келган ва келиши мумкин бўлган бало-офатларни қайтариши ҳақида ривоятлар бор. Лекин садақани ҳам энг муносиб одамга бериш керак. Ҳозир кўча-кўйда тиланчиликни касб қилиб олган ҳолда, ҳаммадан садақа сўраб юрганлар унча-мунча одамлардан кўп пул топади. Албатта, тиланчилик орқасидан. Шунинг учун теварак-атрофга теранроқ назар ташласак, сўрамаса ҳам аслида муҳтож инсонлар борлигини кўрамиз. Ана шундай одамларни топиб, ўрнига сарф қилинса, садақадан кўзланган мақсад ҳосил бўлади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s