Тошкентда ЙТҲ оқибатида маршрутка ағанаб кетди

Тошкентда ЙҲТ оқибатида маршрутка ағанаб кетди, ҳодиса жойидан сурат

Тошкентнинг Юнусобод туманида маршрутка иштирокида йўл харакати ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон.

Тошкент шаҳридаги молия институти жойлашган туманда №102 маршрутка билан Ласетти енгил автомобили тўқнашиб кетишган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, маршрутка йўловчилари енгил жароҳатлар билан қутулиб қолишган, фақат бир нафар аёл қўли сингани учун шифохонага олиб кетилган.

“Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари фикрига кўра, авария Ласетти автомобили ҳайдовчиси томонидан содир этилган қоидабузарлик оқибатида содир бўлган. У — қизил чироқ ёнса ҳам тўхтамаган. Ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари эса Амир Темур шоҳ кўчаси ва Ниёзбек кўчаси кесишмасида светофорлар яхши ишламаслигини қўшимча қилганлар. “Светофорлар бир маромда ишламаслиги оқибатида бурилмоқчи бўлган автомобил ҳайдовчилари аварияга учрамоқда”, — деб ёзган фойдаланувчиларнинг бири.

Фото: Sputnik / Стрингер

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s