Уйқуга тўймасликнинг жиддий оқибатлари аниқланди

 Фото: Rudolf / ARCO / Globallookpress.com

Британиялик тиббиётчилар инсон организми учун уйқуга тўймасликнинг ҳажм бўйича оқибатларини баҳолашди. Тадқиқот European Journal of Clinical Nutrition’да чоп этилган бўлиб, у ҳақда қисқача The Telegraph хабар бермоқда.

Олимларнинг аниқлашича, етарли даражада бўлмаган уйқу инсон томонидан кейинги кун давомида ўртача 385 килокалория кўпроқ истеъмол қилинишига олиб келади. Бу эса тахминан оқ ноннинг 4,5 бурдасига тенг. Шу билан бир қаторда, инсондаги қувват сарфи кўпаймайди.

Таъкидланишича, кўп овқат истеъмол қилганда ёғлар кўпроқ ейилиб, оқсиллар ва углеводлар ҳажми эса кам бўлади.

Бундай хулосаларга тиббиётчилар 172 киши қатнашган 11 та тадқиқотни метатаҳлилдан ўтказиб келишди. Ушбу ишларда уйқуга тўймасликнинг қувват сарфи ва келаси сутка давомида истеъмол қилишга таъсири ҳақида маълумотлар келтирилган.

Эндиликда муаллифлар уйқуга тўймасликнинг инсоннинг парҳезига боғлиқлигини ўрганиб чиқиш ниятидалар. Олимларнинг тахминича, етарли даражада бўлмаган уйқу семизликнинг келиб чиқишига туртки берувчи асосий сабаблардан бири.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s