“Хорижда ишлайман”, деб…

Картинки по запросу плачущие мужчины фото

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, ака-ука Бобур, Назар ва Ўктам Турғуналиевлар мўмай даромад ваъда қилаётган Элдор Асиловнинг сўзларига лаққа тушиб, ўзлари ишлаб турган жойдан бўшаб, 2015 йилнинг июнь ойида хорижга чиқиб кетган эдилар. Оқибатда, Қозоғистоннинг Остона шаҳрига бориб қолган йигитлар мисли кўрилмаган азоб-уқубатларга рўбарў бўлишди. 7 минг АҚШ доллари эвазига ишлаш учун отланган ака-укалар ваъда қилинган етарли шарт-шароит, бепул ётоқ ва озиқ-овқатлар билан атиги бир ҳафтагина яхши яшадилар. Бир ҳафтадан сўнг ҳатто уларнинг турар жойини ҳам олиб қўйишди.

Жисмоний меҳнатнинг оғирлигидан унчалик хафа бўлишмади, “шунга яраша ҳақ оламиз-да”, деган ўй тинчлантирарди уларни. Аммо ўтаётган ойлар уларнинг бу умидларини ҳам сўндира бошлаганди.

Йигитларни ишга жойлаштириб кетган Э.Асиловдан эса дарак йўқ, “бир ҳафтада келаман”, деган гапи ҳам буткул ёлғонлиги энди уларни шубҳалантирмасди. Кўрсатилган объектни битказиб бўлишганда эса ночор шароит уларга ўз таъсирини ўтказиб бўлганди. Ўктамнинг тоби қочди. Уй эгаси “Альбина”дан пул сўрашганди: “Мен сизлар билан келишмаганман, фақат Элик билан гаплашаман”, деган жавобни олишди. Ака-укалар тунлари бошқа объектларга чиқиб ишлаб, йиққан пуллари билан укани уйга жўнатишди. Аммо вазият тобора ёмонлашиб борар, ҳар икки “ишчи”нинг ҳолатини яхши, деб бўлмасди. Ука кетгач, ҳеч қанча вақт ўтмай Назар томдан йиқилиб тушди. Бобур яна Альбинадан иш ҳақларини сўради. Аччиқланиб, дўқ-пўписа қилди. Қозоқ аёл шундагина “ёрилди”:

– Сенларни бу ерга ишлаш учун олиб келган мен эмасман. Сенлар билан келишув ҳам қилмаганман, сенларни пулингни ўз ҳамюртинг Элдор олиб кетган.

Жиноят жазосиз қолмайди. Суд томонидан Э.Асилов қилмишига яраша жазосини олди. У беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s