Шоҳруҳ Хонни туғилган куни билан табриклаш учун бутун дунёдан минглаб мухлислар уйи олдида йиғилишди (Фото)

420x232_article_1478152282_YGzgzX.jpg

Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон 2 ноябрь куни 51 ёшини қаршилади. Машҳур ҳинд актёрини табриклаш учун бутун дунёдан минглаб мухлислар унинг уйи олдига йиғилишди. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар бермоқда.

Шоҳруҳ Хон ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ушбу ҳолат акс этган видео ҳамда селфисини жойлади. У мухлисларига қарата шундай сўзларни ёзди:

“Дунёнинг барча бурчагидан мени деб келганингиздан бошим осмонга етди. Бу мен учун қанчалик бахт эканлигини билсангиз эди. Қанчалик севимли эканлигимни яна бир бор ҳис этдим. Агар имкони бўлганида эди, мен сизларнинг орангизга сакраган бўлардим. Барчангизга туғилган кунимни унутилмас бўлиши учун келганингиз учун раҳмат. Бу ҳаётимдаги энг унутилмас онлар. Сизларни севаман!”

q1zx4rtfek1t7fi37vpjzd56m.jpg

Шоҳруҳ Хон 1965 йилнинг 2 ноябрь куни Деҳлида мусулмон оиласида дунёга келган. Унинг отаси Тож Муҳаммад Хон Ҳиндистон мустақиллиги учун ҳаракати фаоли бўлган. Актёрнинг онаси Латиф Фотима генерал-майорнинг ўгай қизи бўлган. Актёрнинг катта опаси Шаҳноз. Шоҳруҳнинг 15 ёшида отасидан айрилган, у саратон касаллигидан вафот этган. Яна 10 йилдан сўнг эса актёрнинг онаси ҳам оламдан ўтган. Шоҳруҳ ота-онасини жуда эъзозлагани сабабли бу воқеалар унга жуда катта зарба бўлди. Уларнинг ўлими унинг ҳаётидаги энг катта йўқотиш.

u9j7aem25ault1q5q02vhts40.jpg

1986 йилда Шоҳруҳ Хон коллежга кириб иқтисодиёт йўналиши бўйича бакалавр даражасини олди, кейин оммавий коммуникациялар бўйича магистрлик даражасини олди. Шундан сўнг у ўз фаолиятини Болливудда синаб кўришга қарор қилди ва Деҳлидаги миллий драма мактабига кирди. 1988 йилда актёр телесериалда ўзининг илк бош ролини ўйнади. 1990 йилда Шоҳруҳ ўзининг болливуд фильмидаги илк ролини олди — «Кабаре раққосаси». Ушбу картина устида иш чўзилиб кетгани сабаб, 1992 йилда экранларга «Телба муҳаббат» фильми чиқди. Иккинчи даражали роль бўлишига қарамай, у “Энг яхши эркак дебюти” номинациясида Filmfare мукофотига сазовор бўлди.

2tcvofnxco3pgwp190rp59ovu.jpg

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s