Юқори оқсилли парҳезнинг энг катта фойдаси маълум бўлди

 Фото: Debi Treloar / Globallookpress.com

Юқори миқдордаги оқсилларга эга парҳез жигардаги ёғлар ҳажмини олти ҳафта давомида 48 фоизга камайтиради. Шу билан бир қаторда, инсон жонивор ёки ўсимлик ёғини истеъмол қилгани катта аҳамият касб этмайди. Буни инсон озиқ-овқати Немис институти олимлари аниқлашди. Тадқиқот натижалари Gastroenterology журналида чоп этилган бўлиб, бу ҳақда EurekAlert! нашри хабар берган.

Олимлар ўз ишларида юқори оқсилли парҳезнинг икки вариантининг 49-78 ёшда бўлган 37 нафар кўнгиллидаги метаболизмга таъсирини ўрганиб чиқишди. Улар 2 типдаги қандли диабетдан азият чекиб, кўпчилигида жигарнинг ёғли хасталиги кузатилган. Биринчи вариантда оқсил манбаси деб келиб чиқиши ўсимликка боғланган (угра, нон, нўхат) озиқ-овқатлар белгиланди. Иккинчисида эса – жониворлардан (ёғсиз сут маҳсулотлари, оқ гўшт ва балиқ).

Аниқланишича, тадқиқотда қатнашган барча иштирокчиларда жигар соҳасида ижобий ўзгаришлар юз бериб, инсулинга бўлган таъсирчанлик ошган, шунингдек, қондаги томир қисмларининг ошиши омили дея саналувчи гормонлар даражаси сезиларли пасайган. Бу гормоннинг юқори зичлиги ортиқча вазнли инсонларга хосдир.

Жигарнинг алкоголсиз ёғли касаллиги Европа ва АҚШда энг кўп тарқалган сурункали хасталик саналади. Россияда эса ундан азият чекувчилар миқдори 37 фоизга тенг, дея баҳоланади. Даволаш усулларини қўлламаслик 2-чи типдаги қандли диабет ва жигар церрозига олиб келиши мумкин.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s