Ўзбекистон давлат рақобат қўмитаси чилимнинг оммабоплиги ошишидан хавотирда эканлигини маълум қилди

Ўзбекистон республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси чилимни жамоат жойларда тарқатиш ва истеъмол қилишни чеклаш бўйича таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Газета.uz хабар бермоқда.

Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасининг нашрга маълум қилишича, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича қонуний чекловлар мавжуд эканлигига қарамасдан, кафе, барлар, ресторанлар ва бошқа жамоат жойларида белгиланган нормаларга деярли риоя этилмайди.

Чилимнинг ёшлар орасида оммабоплигининг ошиб бориши қўмитани алоҳида ташвишлантирмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларининг маълумотларига қараганда, чилимни хуш кўрувчилар орасида мактаб, лицей ҳамда коллеж ўқувчилари, қолаверса ҳар иккала жинс вакиллари кўп учрамоқда.

Бунга чилимни истеъмол қилишнинг етарлича назорат қилинмаслиги ва унинг зарари ҳақида билимга эга бўлмаслик сабаб бўлмоқда. Жумладан, чилим чекишнинг зарарсиз эканлиги ҳақидаги янглиш фикр ҳам тарқалган.

Мамлакат ҳудудига чилим тайёрлаш учун қўлланиладиган ароматизаторлар, қўшимча ва материалларни киритиш ва сотишни тартибга солиш таклиф этилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда, чилим чекувчилар катта миқдорда токсин ва канцерогенларни ютади. Бунга узоқ вақт чекиш сабаб бўлади. Чилим одатда бир неча киши даврасида чекилиши туфайли турли касалликларнинг сўлак орқали ўтиши хавфи ҳам мавжуд.

Чилим чекиш учун мўлжалланган жойларнинг чекмайдиган ва болалар майдончаси яқинига жойлаштирилиши болалар ва чилим чекмайдиганлар учун ҳам зарарли оқибатларга олиб келишига сабаб бўлади.

Фото: Газета.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s