Дилноза Кубаева икки ўт орасида қолди

420x232_article_1478243127_KGtytx.jpg

“Суюнчи”, “Абдуллажон”, “Чол ва набира”, “Чинора остидаги дуэль”, “Осмондаги болалар” ҳамда “Сотқин” фильмлари муаллифидан яна бир янги фильм, деб хабар беради Darakchi.uz.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг буюртмасига биноан суратга олинаётган, ишчи номи “Адашган фаришталар” бўлган фильмда актрисалар Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матчонова ва Раъно Шодиевалар тақдирнинг чигал йўлга кириб қолган аёлларнинг образларини гавдалантиришади.

Фильм бош режиссёри ҳамда сценарий муаллифи Риҳсивой Муҳаммаджонов Protoday нашрига берган интервьюсида суратга олаётган янги фильми хусусида гапирди:

– Даставвал республикамизнинг барча театр саҳналарида олқишлар билан кутиб олинган спектакль асосида фильм яратишга киришилди. Фильм бугунги замонамизнинг глобал муаммоларидан бири бўлган алданиб қолаётган аёлларнинг ҳаётидан ҳикоя қилади.

Фильмда актриса Дилноза Кубаева журналист қиз образини гавдалантиради. Ўз фаолияти тақозоси билан алданган аёллар ҳақида кўрсатув тайёрлашга киришган журналист қизнинг ҳаёти кутилмаганда ўзгариб кетади. Сабаби, кўрсатувни тайёрлаш чоғида адашган қизларни аслида унинг суюкли турмуш ўртоғи шу куйга солганини билиб қолади.

Кутилмаганда ҳаёти ўзгариб кетган Дилноза икки ўт орасида қолади. Унинг олдида энди икки йўл бор. Хўш, у севгисини танлайдими ёки виждонини? Фильмнинг кульминацияси ҳам айнан шу ерда. Фильмннинг интиҳоси ҳақида айтмайман.

Фильмда ёмон йўлга кириб кетган қиз ролини ўз ҳоҳиши билан Шаҳзода Матчонова ўйнашга қарор қилди, актриса Раҳно Шодиева эса қўшмачи аёл ролини танлади. Аминманки, ушбу фильм оз бўлса-да ёшларимизни бундай йўлга кирмасликлари учун сабоқ бўлади.”

Фильмни суратга олиш сентябрда бошланди, декабргача ушбу жараённни ниҳоясига етказиш кўзда тутилган. Фильм премьераси янги йилнинг бошларига режалаштирилган.

hkf3dcimtvrawqx8xr9ht6yi9.jpg

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s