Кўмилган “хазина”

Картинки по запросу наручники у девушки фото

Ойдин хонадаги диванни бошқа жойга кўчирмоқчи бўлиб қизини ёрдамга чақирди. Хонани бундан уч-тўрт ой илгари Марҳамат исмли аёл ижарага олганди. Бироз яшаб, сўнг бошқа жойга кўчишини, нарсалари ҳозирча шу ерда туришини, кейинроқ олиб кетишини айтганди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Хонадон бекаси ўртада турган хонтахтани четга олиш учун тортганди, оёғи гилам тагидаги аллақандай чуқурчага тушганини сезди. Нимадир қарсиллаб сингандай бўлди. Ойдин ҳовлиқиб гиламни, унинг остидаги картонни кўтарди. Хона ўртасида чуқурча қазилган, устига эски-туски латталар билан фанер бўлаги ёпилган эди.

Ойдин қизиқсиниб, фанерни кўтарди. Оғзи қопқоқ билан ёпилган учта икки литрлик банка кўринди. Уларни ҳандакдан чиқариб олиб, ҳангу манг бўлиб қолди. Ижарачи холанинг мазаси қочган бўлса, гиёҳ-пиёҳ дамлаб ичармикан, дея ўйлади. Аммо хонани аллақандай ўткир ҳид тутиб кетганидан сўнг хавотирланиб, маҳалла профилактика инспекторига хабар берди…

Ўтган йилнинг октябрь ойида Қарши шаҳри Мағзон маҳалласида яшовчи Ойдин Сафарованинг уйида ижарачи аёл пайдо бўлди. Эллик беш ёшлардаги бу аёл Касби тумани “Талишбе” маҳалла фуқаролар йиғини Қорақўнғирот қишлоғида яшовчи Марҳамат Холова экан. Хонадон соҳибаси ундан нима сабабдан уйидан чиқиб кетганини сўраганида, аёл турмуш ўртоғи ишлаш учун хорижга кетганини, уйда уни ўғиллари ва келинлари сиғдиришмаганини, Қаршида ўғлининг беш хонали “дом”и борлигини, аммо у ерда ҳам келиннинг қош-қовоғига қарашдан безор бўлганини айтиб, дийдиё қилди. Ойдин ажабланиб қўйди-ю, “муштипар” аёлга ижарага хона берди…

Экспертиза хулосаларига кўра бу “муштипар” аёлнинг хонага кўмган “хазина”си 6102 грамм миқдоридаги марихуана гиёҳвандлик моддаси экан. Унинг Касби туманидаги яшаш уйининг девор ёриғи ва шкаф ичидан ҳам сотиш учун сақлаб қўйилган жами 11,6 грамм наша топилди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида ушбу масалага ойдинлик киритилди. Тўрт фарзанднинг онаси бўлган Марҳамат Холова айбига иқрорлигини билдирди. Судда аниқланишича, гиёҳванд моддани у қишлоғидаги томорқасида экиб, парваришлаб, етиштирган экан. Сўнгра сотиш учун одам қидираётган пайтида унинг кирдикорлари ошкор бўлиб қолди.

Ҳукм ўқилди. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан Марҳамат Холовага энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида жарима ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s