Меъёрдан ортиқ шакарни истеъмол қилишнинг энг катта хавфи маълум қилинди

 Фото: Егор Еремов / РИА Новости

Швециядаги Лунд университети мутахассислари шакарни катта миқдорларда истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари эҳтимолини оширишини аниқладилар. Олимларнинг мақоласи British Journal of Nutrition’да чоп этилган.

17 йил давом этган узоқ муддатли тадқиқотда деярли 26 минг киши қатнашди. Улар юрак касалликлари ва қандли диабетдан азият чекмаган. Кўнгиллилар ҳар куни иималарни истеъмол қилганликлари кўрсатилган кундалик тутиб, шунингдек, доимий тарзда тиббий кўрикдан ўтишган. Натижалар ҳаққоний бўлиши учун олимлар нафақат ширин ичимликларни истеъмол қилиш ҳажми, балки иштирокчиларнинг умумий рационини таҳлилдан ўтказишди.

Аниқланишича, шакардан бир суткалик калориянинг 15 фоизини олган 5 фоиз инсонларда миокард инфаркти ривожланиши хавфи тахминан уч баробарга ортган. Шу билан бир қаторда, натижаларга анъанавий равишда юрак-қон томир касалликлари билан боғланувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилди. Улар ичида чекиш, алкоголь истеъмоли ва жисмоний машқлар мавжуд.

Шу тариқа мутахассислар, шакар бир суткалик истеъмол қилинувчи калориянинг 10 фоизидан ошмаслиги керак, деган хулосага келишди.

Олимлар меъёрдан ортиқ шакарни истеъмол қилиш бошқа касалликлар билан боғлиқлигини аниқлаш мақсадида тадқиқотларни давом эттириш ниятидалар.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s