Олимлар уч миллион бола ҳаётдан кўз юмишини башорат қилишди

 Фото: Albrecht Weißer / Globallookpress.com

Бутун дунё бўйлаб беш ёшга қадар бўлган уч миллион бола келаси йили юқумли касалликлар сабаб ҳаётдан кўз юмади. Бу ҳақда гигиена бўйича Бутунжаҳон кенгаши (The Global Hygiene Council) ҳисоботида айтилади. Унда, EurekAlert! нашрининг ёзишича, шунингдек ўлим ҳолатларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳам таклиф этилган.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ҳар йили миллион нафар бола зотилжам (пневмония) сабаб, 700 минги эса – диарея туфайли вафот этади. Шу билан бир қаторда, дунёдаги оилаларнинг ярмидан кўпида гигиеник қоидаларга амал қилинмайди. Унга кўра, шамоллаш ва грипп мавсумлари пайтида уйда дезинфекцияни амалга ошириш тавсия этилмайди. Бундан ташқари, хусусий уйлар 31 фоиз ҳолатда турли ичак инфекциялари манбаи саналади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, айнан гигиенанинг йўқлиги болаларнинг инфекциялар сабаб вафот этишига асосий сабабчи. Шу билан бир қаторда, совун ёрдамида қўлларни ювиш диарея сабаб ҳаётдан кўз юмиш ҳолатини 50 фоизга камайтиради. Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, уйда тозаликни сақлаш диарея, гастроэнтерит, шамоллаш ва грипп билан касалланиш хавфини сезиларли даражада камайтиради. Мутахассислар шунингдек, болаларга камроқ антибиотикларни беришга ҳам чақиришди. Бунга сабаб антибиотиклар таъсири остида ҳам тирик қолувчи микробларнинг пайдо бўлишида.

Эслатиб ўтамиз, гигиена бўйича Бутунжаҳон кенгаши 1972 йилда тузилган бўлиб, у тиббий маълумотларни тарқатиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш бўйича дастурларни илгари суради. Унга бутун дунё бўйлаб бир неча юз жамоат ташкилотлари аъзодир.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s