Ота-онасини қаровсиз қолдирган фарзанд оқ бўладими?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Кишининг оилам, фарзандларим, уй-жойим ва фаровон ҳаётим деб ўз ота-онасини ташлаб алоҳида яшаши ёки ота-онага вақт ажратмаслиги ёхуд ота-онани ташлаб четга чиқиб кетиши ёинки ота-онани фарзандга муҳтож қилиб колдириб кетиши оқ бўлиши аломатлариданми?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Ота-онага яхшилик қилиш, уларни қаровсиз қолдирмаслик Динимиз қатъий талаб этган ишлардандир. Ҳар бир мўмин-мусулмон банда ота-онасига ғамхўрлик қилади, уларга мулойим муомалада бўлади, мол-дунёси билан, танаси билан хизматларида қоим туради.

Оқ бўлиш ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жуда ҳам оғир нарса. Ота-онасига азият бериб, уларга оқ бўлган инсонга дунёю охиратда бирқанча азобу уқубатлар билан жазо берилади. Уламолар айтишича, ота-она тили билан “Оқ қилдим!” дейиши шарт эмас экан. Уларнинг қалби оғриса, фарзанддан қаттиқ ранжишса ҳам оқ тушар экан. Шунинг учун, Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган ҳар бир банда бу борада жуда эҳтиёт бўлиши керак. Чунончи, яхши яшаш, фаровон ҳаётга эришиш ва шу каби ҳавойи нарсаларни деб чет элларга кетиб қолиб, ота-онасини йиллаб қаровсиз, меҳрга муҳтож ҳолида ташлаб кетиш жуда ҳам номаъқул ишдир. Бу ҳам оқ бўлишнинг бир кўриниши ҳисобланади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s