Сирғалидаги ер усти метроси “Олмазор” бекатидан уланади

Сирғалидаги ер усти метроси “Олмазор” бекатидан уланади

Шу кунларда пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги метро йўлининг “Шаҳристон” ва “Туркистон” бекатларида узунлиги 2,7 км бўлган йўлни қуриш ишлари бошланган. Айни пайтда мавжуд 2 та шахта ва тоннелларда модернизация ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда метро қурилиши лойиҳасининг бош муҳандиси Суннат Жумабоев маълум қилди, деб ёзади Qalampir.uz.

Унинг айтишича, лойиҳа доирасида Сирғали мавзесигача “Енгил метро”, яъни ернинг устидан эстакадалар орқали ҳаракатланадиган янги метро йўлини қуриш ишлари ҳам бошланган. Сирғали мавзесида метрополитен қуриш геологик омиллар сабаб анча мураккаб иш. Метро йўли “Олмазор” бекатидан уланиши режалаштирилган. Шу аснода “Олмазор” бекатидан Сирғалигача 6 та бекат қурилади. Умумий масофа эса 7,1 кмни ташкил этади.

“Иншоот шаҳарнинг “Чоштепа” маҳалласи орқали ўтади. Янги йўлнинг сўнгги бекати Спутник мавзесидаги Марғиб кўчаси бўлади. Қурилиш чоғида узунлиги 26 метрни ташкил этувчи балкалар ўрнатилади. Бекатларда эскалаторлар, кутиш майдончаси сўнгги технологиялар асосида қурилади. Мазкур лойиҳа 4 йилга мўлжалланган”, дейди бош муҳандис Суннат Жумабоев.

Юнусобод йўлининг тугалланмаган қисмини охирига етказиш, Олмазор-Сирғали йўлини қуриш ишларини “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти амалга оширади.

Маълумот учун, 1977 йилда Марказий Осиёда илк маротаба Тошкент шаҳрида метрополитен ишга тушди. Дастлаб 9 та станция фаолият юритган бўлса, бугунги кунда 3 та йўналишда 29 та станция мавжуд. Юнусобод йўналишида метро 2001 йилда ишга тушган.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s