Телефон орқали талоқ тушадими?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига шундай савол билан мурожаат қилди:

“Агар эр хотинига жаҳл устида телефон орқали уч талоқсан деса талоқ тушадими? Агар тушса, унда эрига ҳалол бўлиш учун нима қилиш керак?”

Бунга эса қуйидагича жавоб қайтарилди:

“Ҳозирги кунимизда телефон орқали, смс орқали, ижтиоий тармоқлар орқали талоқ қилса, нима бўлади, деганга ўхшаган саволлар жуда ҳам кўпайиб кетди. Ва бу масала дин пешволарининг ҳам муаммоларидан бирига айланиб қолди. Негаки, шу каби саволлар кўп ўртага ташланмоқда.

Аввало бир лафзда уч талоқсан дейиш бидъий талоқ сирасига киришини эслатмоқчимиз. Яъни аёлини бирйўла уч талоқ қилган одам ҳаром ишни қилган ҳисобланади. Бинобарин, катта гуноҳга тушиб қолган бўлади. Аммо, бу ҳолатда уч талоқ тушади. Тўрттала мазҳабда эътиборга олинган қавл шундан иборат. Аҳли илмлардан айримларигина бир лафзда учталоқ қилса, бир талоқ тушади деган фикрни ушлагандилар. Аммо, аксарият биринчи айтилган қавлга кўра бир лафзда айтилган учталоқни воқеъ бўлишини таъкидлайдилар. Зеро, юқорида айтилганидек, тўрттала фиқҳий мазҳаб, жумладан ҳанафий мазҳабидаги ҳукм ҳам шундан иборат. Энди, ғазаб масаласига келсак, агар ғазаб инсон ақлини буткул йўқотадиган даражада кучли бўлса, у ҳолда талоқ тушмайди.

Талоқ телефонда айтилса ҳам тушади. Бу эр билан хотин ўртасидаги нарса. Фақат, эрининг товушига ўхшаган товушда ёхуд қайсидир электрон дастурлар орқали бошқа биров эрининг товушига товушини ўхшатиб талоқ сўзини сўзласа, ва бу исботини топса, унда тушмайди. Чунки, бегона эркак бировнинг аёлини талоқ қилолмайди.

Бордию талоқ смс орқали қилинган бўлса. Яъни, телефонда қисқа хат ёзиб аёлини талоқ қилган бўлса, унда ҳам талоқ тушади. Фақат, баъзи уламолар ва қозилар бунинг учун айрим шартларни қўйганлар. Жумладан, смсни эри ёзганлиги исботланиши. Чунки, бошқа биров эрининг телефонидан ёзиб юборган бўлса, талоқ тушмайди. Воқелик шуни кўрсатадики, биров бировнинг телефонини вақтинчага олиб, шундай ишни қилиши эҳтимолдан холи эмас. Яна аёл киши ўша смсни қабул қилиб олган бўлиши керак. Мабодо тизимдаги носозлик туфайли, ёхуд бошқа сабаб билан ёзилган смс аёлга етиб келмаса, унда қазоан талоқ тушмайди. (Аммо, бу ҳолат эри оғзаки равишда уни талоқ қилгунча давом этади холос. Яъни, ёзилган смс етиб келмаган бўлса ҳам эри буни таъкидлаш учун оғзаки равишда ҳам талоқ қилса талоқ тушади). Шунингдек, аёлга талоқ ҳақида смс етиб келсаю эри қаттиқ туриб буни мен ёзмаганман дея инкор қилса ва ўзи ёзганлиги иккита адолатли гувоҳлар билан исботини топмаса, унда ҳам эрнинг сўзига қулоқ солинади ва қазоан талоқ тушмайди. Аммо, смсни ростан ҳам эр ёзган бўлиб, қилган ишидан тонган бўлса унда гуноҳкор бўлаверади. Аммо, аёлдан гуноҳ соқит бўлади ва дунёвий қонунларга кўра эр – хотин мақомида бўлади.

Агар учталоқ тушган бўлса, бу ҳолатда токи аёл бошқа бировга турмушга чиқиб, у билан яшаб, кейин ажралиб боши очиқ бўлмагунча аввалги эрига никоҳланиши мумкин эмас. Лекин, учталоқ тушганми, тушмаганми, эр бу сўзларни ғазабнинг қай даражасида айтган ва ҳоказо каби масалалар бевосита шу ишга мутасадди бўлган ташкилотлар орқали ҳал қилинади. Бизда бу масала Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мурожаат қилиш орқали ҳал қилинади. Шунинг учун мазкур ташкилотга мурожаат қилиш лозим”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s