Фарзандларини деразадан улоқтирган “ота” 15 йилга озодликдан маҳрум этилди

UTkUUTnuzNd7U_TriCi6mW4OPvSY3Cz4.jpg

Германиянинг Бонн шаҳри суди суриялик қочқинни ўз фарзандларини ўлдиришга урингани учун 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақида ВВС нашри хабар берди.

Ҳасан исмли 35 ёшли суриялик киши жорий йилнинг февраль ойида уч нафар фарзандини уйининг иккинчи қаватдаги деразасидан улоқтирган, бунга унинг турмуш ўртоғи билан бўлиб ўтган жанжали сабаб бўлган.

1, 5 ва 7 ёшли болалар омон қолишган, бироқ онанинг сўзларига кўра, тўнғич ва ўртанча фарзандларида соғлиқ билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Бундан ташқари, уларнинг учаласи ҳам руҳий жароҳат олган.

Суриялик “ота”нинг ҳуқуқ ҳимоячиси сўзларига кўра, унинг жиноятга қўл уришига “иснод” ҳисси етаклаган: унинг турмуш ўртоғи эрига итоат этмаслигини ва унга Европа аёлларидек муомала қилишни талаб қилган. Буни эшитган суриялик киши ғазаби жўшиб кетган ва фарзандларини деразадан улоқтирган.

Суд залида ҳукм ўқилганидан кейин айбланувчи “Сурияда бўлганимда мени бир ойда қўйиб юборган бўлишарди”, деб айтган.

Германия – сўнгги йилларда қабул қилинган қочқинлар сони бўйича етакчилардан бири. 2015 йилда мамлакатга бир миллиондан ортиқ муҳожир ва қочқинлар киритилган.

Фото: © Flickr

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s