Фарҳод Алимов: “Карвон тўғри йўналишда кетаётганида, итлар, айниқса, кўпроқ хурийди”

581c5e2448bdb.jpg

Эртага, 5 ноябрь куни бошловчи Фарҳод Алимов ҳамда хонанда Райҳон Ғаниеванинг никоҳ тўйи муносабати билан Тошкентдаги ресторанлардан бирида Амру-маъруф дастурхони ёзилади.

Улар тайёргарлик ишлари билан банд, деб хабар қилмоқда Hordiq.uz.

Фарҳод Алимов шахсий ҳаётидаги ўзгаришларга Райҳоннинг алоқадор эмаслигини айтганидан сўнг, унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси салбий фикрлар ёмғири остида қолди. Табиийки, бахтли кунларидан бирига тайёргарлик кўраётган ҳар қандай инсонга бу ёқмаган бўларди. Бир неча соат аввал, Фарҳод Алимов ўзининг Instagram’даги саҳифасига айнан салбий фикр муаллифларига нисбатан жавоб қолдирди.

“Ҳаммага яхшилик, муҳаббат ва бир-бирини тушуниш бахтини тилайман! Мен томонга тупурган ҳар бир кишига мустаҳкам соғлиқ, оилаларига чин дилдан бахт ва фаровонлик тилайман” дейилади постда.

Шу билан бирга, постга сурат ҳам илова қилинган.

Ит ва карвон иштирокидаги тасвирга “Карвон тўғри йўналишда кетаётганида, итлар, айниқса, кўпроқ хурийди” деб ёзилган.

Фарҳод Алимовнинг ҳамкасби Жаҳонгир Шаҳобиддинов ушбу постга қуйидаги изоҳни ёзиб қолдирди.

“Сиз Яратган олдида тўғрисиз. Одамлар эса кўникишади… Сиз учун жуда ҳам хурсандмиз. Жилмайинг, салом, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниева”

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s