Япониялик муфтий: «Худога шукр фарзандим йўқ»

qurbon-hayit.jpg

Юртимизга хориждан жуда кўп меҳмонлар келишади. Кўкалдош жомъе масжидида Япония мусулмонларининг муфтийси билан танишиб қолдим. Мусулмон бўлган японни биринчи кўришим эди, унинг ҳаёти, яшаш тарзи, илми, салоҳияти анча қизиқтириб қўйди. Ўзбекчилик экан, нечта фарзандингиз бор, – деб, сўрашдан ўзимни тия олмадим. У “Худога шукур, фарзандим йўқ”, деди. Жуда таажжубланиб қолдим.

– Нега ундай дейсиз, – дея бироз эътироз билдирганнамо норозилик кайфиятимни изҳор қилдим.

Менинг тундлашганимни кўриб: – Нима, Худо бизга фарзанд берса шукур дейишимиз кераг-у, фарзанд бермаса, Худо сенга шукронамиз йўқ дейишимиз, Худога ношукур бўлишимиз, Худонинг пешонамизга битган тақдиридан норози бўлишимиз, нолишимиз, ранжишимиз, аюҳаннос солиб зорланишимиз керакми? Йўқ, Худонинг ҳар бир бошимизга келтирган куни учун, қисмати учун, тақдири учун, синови учун, эҳсони учун, азоби учун шукрона айтишимиз керак. Ҳақиқий бандаликни шундагина бажарган бўламиз!

Японнинг сўзларидан, муттақий фикрларидан ҳаммамиз жимиб қолдик, заковатига, тоату-саловатига таҳсин ўқидик.

Яқинда Япония муфтийсидан хушхабар келди, олтмишдан ошган бўлсада, шу кунларда унга Худо фарзанд ато этибди.

Муҳаммад Исмоил
Манба: Diydoraziz.uz

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s