Ўзбекистондаги музей директори Япония императори ордени билан тақдирланди

Япония ҳукумати жорий йил куз фаслида император ордени билан тақдирланган хорижликлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида япониялик интерн қилинган шахслар музейи директори Жалил Султонов ҳам бор. Бу ҳақда Газета.uz хабар берди.

«Жаноб Султонов Ўзбекистонда 1940 йилларда яшаган японлар тарихини сақлаш орқали Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга муносиб ҳисса қўшди. У ‘Отаётган қуёш, олтин ва кумуш нурлар’ орденига лойиқ кўрилди», — дея маълум қилди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Япониялик интерн қилинган шахслар музейи 1998 йилда Жалил Султоновнинг шахсий маблағи ҳисобига очилган бўлиб, бу ерда Ўзбекистонга Иккинчи жаҳон урушидан сўнг келиб қолган японларга оид манбалар, буюмлар йиғилади ва намойиш этилади.

Фото: Газета.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s