Бош прокуратура тадбиркорлардан қонунларни яхшилаш бўйича таклифлар қабул қилмоқда

 Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Бош прокуратураси тадбиркорга бизнесни юритишнинг норматив-ҳуқуқий ва ташкилий амалий асосларини такомиллаштириш бўйича фикрларини юбориш таклифи билан мурожаат қилди. Уларни қуйидаги ҳавола орқали юбориш мумкин. Бу ҳақда Газета.уз хабар бермоқда.

Янг яхши таклифлар муаллифлари уларнинг амалий жиҳатдан юзага чиқариш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиш жараёнида бевосита иштирок этишлари мумкин, дейилади маҳкама матбуот хизмати хабарида.

Бош прокуратурада тадбиркорликнинг ривожланиши йўлида тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилгани тўғрисида хабар қилинган эди. Мазкур гуруҳ фаолияти доирасида Бош прокуратура Савдо-саноат палатаси ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан қатор учрашувлар ўтказмоқда.

Мазкур учрашувлар якунлари бўйича тадбиркорлар томонидан қайд этилган асосий муаммолар рўйхати шакллантирилиб, уларни ҳал этиш юзасидан таҳлил ўтказилади ва таклифлар ишлаб чиқилади.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s