Виждон азоби…

Картинки по запросу плачущая девушка фото

Халқимизда “Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан” деган нақл бор. Дарҳақиқат, ўзгага нисбатан адоватда бўлиш, ёмонлик қилиш ўша одамнинг ўзига зарар етказади. Бунга “қаҳрамон”ларимиз мисолида яна бир бор гувоҳ бўлишимиз мумкин. Т.Искандарова ва Д.Мамутов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Хоразм вилоятидаги наркология диспансерларининг бирида шифокор, И.Шарипова ҳамда Г.Рахимовалар ҳамшира лавозимида хизмат қилишарди, деб ёзади “Ҳуқуқ” нашри.

Инсоннинг манманликка, ҳою-ҳавасга ортиқча берилиши иш фаолиятида ҳам сезилар экан. Т.Искандарованинг ана шундай ҳолатга тушиши муассасада маълум муддат маънавий муҳитнинг бузилишига сабаб бўлди. У бош шифокор котибасини ҳузурига чақириб, тез орадан диспансерга ўзи раҳбар бўлишини, бунинг учун танишларини ишга солганлигини айтиб, агар ишлаш нияти бўлса бош шифокорнинг ҳузурига келиб кетувчилар, уларнинг нимани гаплашишлари ҳақида ахборот бериб туришини талаб қилади. Котиба бундай қилолмаслигини айтганида, Т.Искандарова уни қўрқитиш йўлига ўтади.

Бу орадан Т.Искандарова ва бош шифокор ўринбосари ўртасида келишмовчилик келиб чиқди.

– Қараб турсин, мен билан уришганига пушаймон қиламан. Ҳамма жойда танишларим бор. Қаматтириб юбораман, – дея Т.Искандарова одамлар орасида ўринбосар шаънига бўлмағур гапларни гапирди.

Бу шунчаки пўписа эмасди. Т.Искандарованинг юрагида пайдо бўлган адоват тобора алангаланар, ўринбосарга қандай панд бериш йўлларини ўйларди. Буни қарангки, тез орада унга шериклар ҳам топилди. Унинг казо-казо танишлари ҳақидаги уйдирмаларини рост деб ўйловчилар билан биргаликда режа тузишди. Қаршилик билдирганларни турли бўҳтон гаплар билан қўрқитиб қўйишди. Шу тариқа улар ўринбосарнинг хонасига психотроп модда ташлаш ва унинг наркотик савдоси билан шуғулланиши ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришга келишиб олишди.

Режа пишди. Хўш, бу психотроп моддани ўринбосарнинг хонасига ким олиб киради? Олдинига бўлимдаги кичик ҳамширани ишга солмоқчи бўлишди. Ҳамшира И.Шарипова кичик ҳамширани авради, қўрқитди. Бироқ, у рози бўлмади. Шундан кейин котибада тўхталишди.

– Қандай қилиб? Биринчидан қўрқаман, иккинчидан ўринбосар хонасини ҳеч қачон очиқ қолдирмайди.

– Сен хўп десанг бас, шифокор Д.Мамутов уни бир баҳона билан хонасидан олиб чиқиб кетади, сен эса бу пайтда ўринбосарнинг хонасига ташлаб чиқасан.

Котиба рад қилганди, уни оиласини ўртага қўйиб, қўрқитишди.

Ноилож қолган котиба, жиноий гуруҳ берган психотроп моддаларни олиб, сумкасига солиб қўйди. Кечқурун қўрққанидан сумкасини уйига олиб кетишга бетламади. Кечаси билан мижжа қоқмай чиққан котиба, эртаси ўринбосарнинг ёнига кирди ва ундан айрим дориларнинг нимага ишлатилишини сўради. Ўринбосар ушбу дорилар психотроп модда эканлигини ва қандай ҳолатларда қўлланилишини тушунтириб берди.

Котиба индамай чиқиб кетди. Эртаси уни яна ўринбосарга кечаги савол билан мурожаат қилади. Бу ўринбосарни шубҳалантириб қўйди.

– Нега бундай савол беряпсиз? – дея ҳайрон бўлди.

Котиба йиғлаб юборди ва бор гапни айтиб берди.

– Сиз қўрқманг, ҳаммаси яхши бўлади, – ўринбосар котибани юпатди ва биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни таклиф қилди. Котиба розилик берди.

Бу орадан Т.Искандарова бир неча бор котибага қўнғироқ қилиб, иш нима бўлганлигини сўради. Котиба эплай олмаётганлигини, эрта-индин бирон нима қилишини билдирди. Охир-оқибат қабиҳ ишга қўл уришга виждони йўл қўймаслигини айтиб, психотрон моддаларни Т.Искандаровага қайтариб бераётган вақтда воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан холислар иштирокида қўлга олинди.

Адолат қарор топди. Т.Искандарова ва унинг шериклари қилмишларига яраша жазога тортилдилар.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s