Ишчи гуруҳи “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси устида жиддий ишламоқда

naznachenie-administrativnogo-nakazaniya.jpg

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Қонун лойиҳаси куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонуннинг ҳар бир моддаси алоҳида-алоҳида муҳокамадан ўтмоқда, деб ёзади 1news.uz.

Қонун лойиҳаси маъмурий қамоқни ўташ тартиби билан боғлиқ бўлган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, маъмурий қамоқни ўташ принциплари, тартиби, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, қонуний манфаатларини белгилаб бериш, шунингдек, уларда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига, умумқабул қилинган анъаналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳини шакллантириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонунда келтирилган айрим тушунчаларга изоҳ берамиз:

камера – махсус қабулхонада жойлашган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган хона;

махсус қабулхона – ички ишлар органлари тизимига кирадиган, маъмурий қамоққа олиш тўғрисидаги қарорларни ижро этиш мақсадида маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса;

махсус қабулхона маъмурияти – махсус қабулхона фаолиятига раҳбарлик қилувчи махсус қабулхона бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;

махсус қабулхона ходимлари – маъмурий қамоқни ўташ режимини таъминлаш мажбуриятларини бажараётган ички ишлар органларининг сафдорлар, сержантлар ва офицерлар таркибидаги шахслари;

маъмурий қамоққа олиш – шахсни жамиятдан вақтинча ажратиш шароитларида сақлашдан иборат ва уч суткадан ўн беш суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитларида жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун – ўттиз суткагача муддатга қўлланиладиган маъмурий жазо тури;

маъмурий қамоққа олинган шахс – маъмурий қамоққа олиниши тўғрисида қарор чиқарилган шахс.

Қўмита ҳузуридаги ишчи гуруҳи қонунни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида келиб тушган таклифларни ўрганиб чиқмоқда.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s