Нидерландияда пластикли йўл 2017 йилда пайдо бўлади

 Фото: volkerwessels.com

2017 йилнинг охирларига келиб Нидерландияда биринчи пластик йўл пайдо бўлиши мумкин, деб хабар берди ТАСС.

Автомобиль трассаси худди асфальт каби оғирликни кўтара олувчи махсус модуллардан йиғилади. Анъанавий йўл қопламаси билан таққослаганда, пластик модуллар камроқ оғирликка эга ҳамда уларда юриш енгилроқдир. Шунингдек, унинг остидаги ер қатлами чўкиши камдан-кам ҳолатда юз беради.

Конструкция кабел ва турли коммуникацияларни ўтказишни ҳам назарда тутади. Фойдаланиш муддати якунига етгач, модулларни осонгина қайта ишлаш ва ундан яна қайта фойдаланиш мумкин.

“Wavin ва Total компаниялари билан ҳамкорликда бизда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун энди етарли даражада билим, тажриба ва кўникмалар бор. Бизнинг фикримизча, илк нусха 2017 йилнинг сўнгида пайдо бўлади”, – дея айтиб ўтишди ихтирочилар.

Қайта ишланган пластикли йўлнинг лойиҳаси 2015 йилдаёқ пайдо бўлган. Ўшанда Нидерландия компанияси АҚШдаги асфальт йўлларни пластиклига алиштиришни таклиф қилганди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s