Талоқдан кейин маҳр қайтариб олинадими?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига шундай савол билан мурожаат қилди:

“Никоҳ пайтида маҳрга тилла берилган бўлса, кейинчалик оила бузилган бўлса, эр ўша тиллани қайтариб олишга ҳақи борми? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак? Илтимос, тушунтириб берсангиз!”

Бунга эса қуйидагича жавоб қайтарилди:

“Аёлга берилган маҳр талоқдан кейин ҳам қайтариб олинмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деган: “Агар бир хотинни қўйиб, бошқа хотинга уйланмоқчи бўлсангиз, аввалгисига саноқсиз молу дунёни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз-да, ундан бирон нарсани қайтариб олманг! Уни олиш бўҳтон ва очиқ гуноҳ бўлган ҳолида оласизларми?! Ахир бир-бирингиз билан қўшилиб, улар (яъни, хотинларингиз) сизлардан (яхшилик билан ҳаёт кечириш ёки чиройли суратда ажрашиш ҳақида) қатъий аҳд-паймон олганларидан сўнг қандай қилиб уни (яъни, маҳрни) қайтариб оласиз?!” (Нисо сураси, 20-21-оятлар).

Агар эр хотинга маълум миқдорда маҳр беришни тайин қилган бўлса, икковлари ёлғиз қолган вақтларида маҳрни бериш вожиб бўлади. Бунда улар орасида жинсий алоқа қилишга тўсиқ бўладиган нарса бўлмаслиги керак.

Агар маҳр тайин қилинган бўлса, бироқ эр хотинини бирон марта ҳам бирга ёлғиз қолмай туриб талоқ қилган бўлса, аталган маҳрнинг ярмини бериш вожиб бўлади.

Агар маҳр тайин қилинмаган бўлса, саҳиҳ хилватдан олдинги талоқда мутъа, кейинги талоқда маҳри мисл вожиб бўлади. Яъни, агар маҳр белгиланмаган бўлса, келин ва куёв бирон марта ҳам ёлғиз қолмасдан олдин эр талоқ қилса, мутъа бериш – имкони етганича келин тарафни молиявий тақдирлаш керак бўлади.

Агар маҳр тайинланмаган бўлса, бироқ эр хотинини саҳиҳ хилватдан кейин талоқ қилган бўлса, маҳри мисл вожиб бўлади. Маҳр мисл деганда, ўша юртда келинларга қанча маҳр бериш одат бўлса, шунча маҳр бериш кўзда тутилади. (Манба: “Кифоя”)”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s