Юқумли касалликлар болалар семизлигининг асосий сабабчиси экани аниқланди

 Фото: West Coast Surfer / Moodboard / Globallookpress.com

Америкалик тадқиқотчилар чақалоқлик даврида юқумли касалликлар билан оғриган болалар семизликдан азият чекишларини аниқлашди. Тадқиқот ҳақида EurekAlert хабар бермоқда.

“Аввалги ишларда биз болаларда семизлик антибиотиклар сабаб юзага келиши ҳақида маълум қилгандик. Бироқ кейинчалик аниқланишича, улар ўртасида ўзаро боғлиқлик йўқ, – дея айтиб ўтди тадқиқот муаллифларидан бири Кун Ли. – Биз ичак бактериялари болаларнинг ривожланишига жиддий таъсир кўрсатишини исботловчи далилларни топдик”.

Олимлар 16 ёшгача бўлган 260 мингдан зиёд инсоннинг маълумотларини ўрганиб чиқишди. Мутахассислар жамоасининг аниқлашича, инфекциялар ичак микрофлораси таркибига кучли таъсир ўтказади. Бу эса моддалар алмашинуви, шунинингдек иммун тизимининг бузилишига олиб келади ва боланинг бўйи ҳамда вазнида ўз аксини топади. Натижада ҳаётининг биринчи йилида юқумли касалликлар билан оғриган болаларда кейинчалик ортиқча вазнга эга бўлиш эҳтимоли 25 фоизга ортади.

Статистик маълумотларга кўра, АҚШдаги болалар ва ўсмирларнинг учдан бир қисми ортиқча вазнга эга. Шу билан бир қаторда, тадқиқотларнинг кўрсатишича, бунга фақатгина юқори калорияли таомларни истеъмол қилиш сабабчи эмас.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s