Ўзбекистондан Тожикистонга келаси йилдан парвозлар йўлга қўйилади

Ўзбекистон ҳаво йўллари самолёти

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасидаги авиақатновлар 2017 йилнинг биринчи ярмидан бошлаб йўлга қўйилади, деган Uzbekistan Airways бош директори Валерий Тян Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, Тошкент ва Душанбе ўртасидаги ҳаво рейси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг ёзги жадвалига киритилиши режалаштирилмоқда.

“Эҳтимол, бу парвоз бундан илгарироқ амалга оширилиши ҳам мумкин, бунинг учун барча имкониятлар мавжуд”, — дея таъкидлади Валерия Тян.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ёзги жадвали март охиридан октябргача амал қилади. Икки мамлакат ўртасидаги узоқ кутилган биринчи рейси яқин беш ой ичидаёқ амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода парламентдаги чиқиши чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари икки давлат ўртасида авиақатновларни тиклаш бўйича ҳукуматлараро келишув лойиҳасини тайёрлаганини маълум қилганди. Лекин у маълум бир санани айтмаган.

Фото: Flickr / Anna Zvereva

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s