Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг соғлиғи қай аҳволда?!

abdulla-oripov.jpg

Ўзбекистон мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов айни вақтда АҚШда эканлиги ва у ерга даволаниш учун кетганлигини маълум қилган эдик.

Шоир Муҳаммад Исмоил устоз шоир, адиб ҳақида Facebook’да изоҳ қолдирди.

«ЎЗБЕК ЭЛИНИНГ АСЛ ФАРЗАНДИ, МУСТАҚИЛ ДАВЛАТИМИЗ МАДҲИЯСИНИНГ МУАЛЛИФИ, ЗАМОНАМИЗНИНГ НАВОИЙСИ, ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ, ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ СОВРИНДОРИ, МИЛЛАТИМИЗНИНГ ФАХРИ-ИФТИХОРИ,МИЛЛАТИМИЗ МАЪНАВИЯТИНИНГ ЭНГ КАТТА УСТУНИ, БУЮК ШОИРИМИЗ АБДУЛЛА ОРИПОВ МАНА БИР НЕЧА ЎН КУНЛАРДАН БУЁН БИЗДАН БИР НЕЧА МИНГ ЧАҚИРИМ ОЛИСДА ДАВОЛАНМОҚДАЛАР. КЕЛИНГЛАР, УЛУҒ УСТОЗИМИЗНИ ДУО ҚИЛАЙЛИК. ҲАММАМИЗНИНГ ЖОНИМИЗ ОМОНАТ. ҲАММАМИЗНИНГ БИР НАФАСДА ЁНИБ ЎЧГУВЧИ ҲОЛИМИЗ БОР. БУГУН БОРМИЗ, ЭРТАГА БОРМИЗМИ ЙЎҚМИЗМИ ЁЛҒИЗГИНА ЯРАТГАН ПАРВАРДИГОРИМИЗГАГИНА АЁН. БУ ҲОЛ АЙНИҚСА ХАСТА ВА ЗАИФ, БЕМОР ЧОҒЛАРИМИЗДА ЯҚҚОЛ БИЛИНАДИ. КЕЛИНГЛАР, БУГУН МАНА ШУНДАЙ БЕМОР БЎЛГАН БУЮК УСТОЗИМИЗНИ, ЎЗ ШЕЪРЛАРИ БИЛАН ЮРАГИМИЗДА БИР УМР МАШЪАЛА ЁҚИБ КЕЛГАН, ОНГИМИЗДА ИНҚИЛОБ ТУЙҒУСИНИ УЙҒОТГАН, ЎЗБЕКДАЙ БУЮК ХАЛҚ КИМ ЭКАНЛИГИНИ ТАНИТГАН, МИЛЛАТ ДЕГАН ҚУТЛУҒ КАЛОМ НИМА ЭКАНЛИГИНИ АНГЛАТГАН АЛЛОМА ШОИРИМИЗНИ ДУО ҚИЛАЙЛИК. ИШОНАМАН, МЕНИНГ, СИЗНИНГ, ҲАР БИРИМИЗНИНГ ШУ АЗИЗ ИНСОНГА АТАБ ЧИН ДИЛДАН ҚИЛГАН ДУО-Ю ИЛТИЖОЛАРИМИЗ АЛБАТТА ИЖОБАТ БЎЛАДИ. ИЛОҲО УСТОЗИМИЗНИНГ УМРЛАРИ УЗОҚ БЎЛСИН, ШИФО-Ю КОМИЛ ТОПИБ ТЕЗ ОРАДА ЭСОН-ОМОН, СОҒ САЛОМАТ, ЎЙНАБ-КУЛИБ БАҒРИМИЗГА ҚАЙТИБ КЕЛСИНЛАР ! ҲАЛИ КЎПГИНА АСАРЛАР ЁЗИБ АДАБИЁТИМИЗ ОСМОНИНИ ЯНАДА ЁРҚИНРОҚ, ФАЙЗЛИРОҚ, ГЎЗАЛРОҚ БЎЛИШИДА ЎЗ ХИССАСИНИ ҚЎШАВЕРСИНЛАР. БИРГИНА СЎЗ БИЛАН БЎЛСА ҲАМ УЛУҒ УСТОЗИМИЗНИ ДУО ҚИЛИШИНГИЗНИ ЎТИНИБ, ЁЛВОРИБ СЎРАЙМАН . ЯРАТГАН ЯГОНА ОЛЛОҲИМ ! УЛУҒ УСТОЗИМИЗНИНГ УМРИНИ УЗОҚ ҚИЛ !»

Фото: Diydoraziz.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s