Бировнинг телефонига рухсатсиз тегиш ҳукми қандай?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Кўпчилик ҳозир бировларнинг телефонини титкилашни яхши кўради. Биринчи навбатда, СМСларни ўқишга ошиқади. СМСларида шахсий мавзудаги хабарлар ҳам бўлиши мумкин. Саволим шундан иборат: агар бировнинг телефонини рухсатсиз титкиласа ёки хабарларини ўқиса, гуноҳкор бўлмайдими?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Ислом шариатида ўзгалар уйига киришдан олдин рухсат сўраш шартлиги таъкидланган. Бу борада оятлар нозил қилинган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан тегишли кўрсатмалар берилган. Мисол учун, мана бу ривоятни келтириш мумкин.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ قَالَ: اطَّلَعَ رَجُلٌ مِنْ جُحْرٍ فِي حُجَرِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِدْرًى يَحُكُّ بِهِ رَأْسَهُ فَقَالَ: لَوْ أَعْلَمُ أَنَّكَ تَنْظُرُ لَطَعَنْتُ بِهِ فِي عَيْنِكَ إِنَّمَا جُعِلَ الاسْتِئْذَانُ مِنْ أَجْلِ الْبَصَرِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳужраларидаги тешикдан мўралади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларида тароқ бор эди, у билан сочларини тарардилар. Шунда у зот: “Агар қараб турганингни билганимда, мана шуни кўзингга тиқиб олардим! Албатта рухсат сўраш назар (тушиши эҳтимоли бўлгани) учун (жорий) қилинди”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий ва Аҳмад ривояти).

Шариатда бирон жойга киришдан олдин изн сўраш назар сабабидан жорий қилинган. Сабаби берухсат кириш билан уй эгаси рози бўлмаган нарсаларга бегона одамнинг кўзи тушиши мумкин. Шунинг учун бировнинг уйига кирмоқчи бўлган одам, аввал уй эгасини чақириб, ундан изн сўрайди. Агар изн берилса, киради. Бўлмаса, ортига қайтиб кетади. Уй эгаси чақирмасидан олдин тўппа-тўғри ичкарига бостириб кириш мўмин кишига умуман тўғри келмайди. Қолаверса, изнсиз бировнинг уйига мўралаш, эшик тирқишидан ичкарига назар солиш ҳам жоизмас. Шундан келиб чиқиб айтамиз, бировнинг телефонига рухсатсиз тегиш тўғри эмас. Мана шундай нарсалар шариат ҳукмларига беписанд қарашдан келиб чиқмоқда. Банда шариатга амал қилмаганидан кейин бошига турфа балолар ёғилаверади. Ўзингиз айтганингиздек, ҳозир бировнинг телефонига рухсатсиз қўл теккизадиганлар кўпайиб кетган. Аслида, шариат талабига кўра, бировнинг телефонини рухсат сўраб кўриш лозим. Сўрамасдан бировнинг нарсасига тегиш жоизмас!

Юқорида, ҳужраи саодат тирқишидан мўралаган кимсага қандай оҳангда мурожаат қилинганини ўқидик. Энди ўзимизга бир савол берайлик: агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бировнинг телефонини рухсатсиз титкилаётганларни кўрганларида, уларга нима деган бўлардилар?!”

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s