Сенинг тақдирингни ким эканлигинг эмас, балки феъл-атворинг белгилайди

фел_атвор.jpg

Кунлардан бир кун ўзини энг зўр ҳуқуқшунос, деб билган юрист, шифокор, руҳоний ва болакай кичик самолётда саёҳатга чиқишибди. Бахтга қарши, самолёт самога кўтарилганида унинг моторида носозлик юзага келибди. Учувчи самолётда бор-йўғи тўртта парашют қолгани, биттасида ўзи сакраши ва қолган учтасида ким сакрашини ўзаро келишиб олишларини айтиб, парашютларни йўловчиларга отибди.

Шифокор шу заҳоти улардан бирини олиб, ҳали кўп одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши кераклигини айтиб, самолётдан сакрабди.

– Мен юристман, юристлар эса дунёдаги энг ақлли, ҳаммага керакли одамлардир. Шундай экан, яшашга муносибман, – деб ҳуқуқшунос шоша-пиша шифокорнинг кетидан сакрабди.

Руҳоний болакайга ғамгин кайфиятда боқибди:

– Бўтам, мен узоқ яшадим. Сен эса ҳали ёшсан, ҳаётинг олдинда. Сўнгги парашютни сен олақол.

Болакай хотиржамлик билан руҳонийга парашютни қайтарибди.

– Ташвишланманг отахон, дунёдаги энг ақлли одам ҳозиргина парашют хаёл қилиб, менинг рюкзагимни олиб ерга сакради, – дебди.

Қиссадан ҳисса: сенинг тақдирингни ким эканлигинг эмас, балки феъл-атворинг, характеринг белгилайди.

Шуҳрат САТТОРОВ таржимаси

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s