Тақиқланган адабиётлар олиб ўтишга уринган наманганлик йигитлар қўлга олинди

973_2014010_3740.jpg

Тоққа дам олиш учун чиққан бир гуруҳ фуқаролар орасидаги ўрта ёшли йигитнинг хатти-ҳаракатлари бу ерда хизмат вазифасини бажараётган Наманган вилояти ИИБ тоғли ҳудуд бўйича жиноят қидирув бўлими катта тезкор вакили, майор Нодир Мирзаевда шубҳа уйғотди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Тун ярмида йигит ким биландир учрашгани йўлга чиқади. Унинг ортидан майор ҳам кузатиб боради. У чодирдан икки юз қадамлар узоқликда тоғдан тушиб келган бир кимса билан учрашади. У йигитнинг қўлига бир қопда нарса бериб, ўзи ҳам унинг қўлидан номаълум нарса олиб ортига қайтади. Йигит эса қўлидаги юкларни тошлар орасига беркитиб, ортга қайтади.

Майор Н.Мирзаев вақтни қўлдан бой бермай “тунгги меҳмон”ни қўлга олади.

Энди у йигитни қўлга тушириш учун вақт пойлайли. Эртасига ҳалиги йигит келиб, юкларини тошлар орасидан олаётган вақтда ички ишлар органи ходими томонидан қўлга олинди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига унинг шахсини аниқлаш қийин кечмади. Маълум бўлишича, Поп туманида яшовчи йигирма беш ёшли К.М турли ёт оқимларга берилиб, ўзи сингарилар билан анча вақтдан буён алоқа қилиб юрган, қўшни республикада яшовчи ҳамтовоғи “совға” қилган қопда эса Ўзбекистонда тақиқланган турли хилдаги ноқонуний китоблар, дисклар бор экан.

Жиноятчига қилмишига яраша жазо берилди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s