Тиллага ошиқ йигитлар

Картинки по запросу наручники фото

Тирик жон борки, яшаш учун курашади. Турмушини обод қилишга интилади. Аммо ҳамма ҳам оилани ҳалол пешона тери эвазига келган даромад билан тебратавермас экан. Шунингдек, оиладаги носоғлом муҳит, ноўрин тарбия бола камолотида муҳим ҳисобланиши барчамизга маълум.

Жонибекнинг ҳам жиноят кўчасига киришига балки оиласидаги носоғлом муҳит сабаб бўлгандир. Бўлмаса у муқаддам жиноят содир этиб, икки маротаба судланмаган бўлар эди. Лекин кўзи очилмади. Яна жиноятга қўл урди. Киракашлик қилиб, пешона тери билан топаётган даромадига қаноат қилмай, ўзгалар мулкига кўз олайтирди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Жонибекнинг маҳалладоши Манзура опа қиш ойларини шаҳардаги уйида ўтказади. Бундан хабари бўлган Жонибек уларнинг ҳовлисини зимдан кузата бошлади. Бир куни у Манзура опанинг ўғли дарвозасини қулфлаб кетаётганини кўриб қолди. Қулай фурсат топилди, деб шу куни кечаси уларнинг уйига ўғирликка кирди. Девордан ошиб тушган Жонибек уй эшикларини очишга қийналмади. Шошмасдан ҳаракатланган ўғри тахланган кўрпачалар орасидан 1 млн. 600 минг сўм, сандиқдан 7 минг Россия рубли, халат чўнтагидан 260 АҚШ долларини ҳамда 750 минг сўмлик бир дона “Samsung” планшети каби жами 3 млн. 369 минг сўмлик мол-мулкларни олиб, уйдан чиқиб кетди.

Ўз навбатида, қўлга киритганларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборди. Ҳар замонда келиб уйидан хабар олиб турадиган Манзура опа бу ҳолатни сезмади. Чунки Жонибек уйдаги жиҳозлар қай ҳолатда турган бўлса яна шундай қилиб, ўз ўрнига қўйиб кетганди.

“Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас” деганларидек, орадан бироз муддат ўтгач Жонибек яна Манзура опаникига ўғирликка киришни режалаштирди. Бу гал таниши Собирни ўзига шерик қилди. Собир ҳам унга ҳеч қандай қаршиликсиз рози бўлди. Кечаси келган ўғрилар девордан ошиб, ҳовлига тушишди. Бу сафар улар хонадондан жами 34 млн. сўмлик тилла тақинчоқларни олиб кетишди. Заргарлик дўконларига бориб, пул зарур бўлиб қолганлиги учун сотаётганлигини айтиб, пуллаб, кайфу сафо қилиб юраверишди.

Қилаётган қилмишлари жиноятлигини, қачондир булар фош бўлишини ўшанда эл ичра беобрў бўлиб, йигитлик шаънига бир умрлик кетмас доғ бўлишини билса-да, нафси устунлик қилиб учинчи бор Манзура опаникига ўғирлик қилиш ниятида йўл олди. Бу гал ҳам уйида бўлмаган ҳовли эгалари 8 млн. сўмлик тилла тақинчоқларидан айрилишди. Манзура опа уйидаги ўғирликларни сезгач, ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.

Бу ёқда Жонибек биргина Манзура опа билан чекланиб қолмади. Осон пул топиб, маишатда яшаш унга жуда ёқиб қолди. Кейинини ўйламасдан жиноий қилмишларини давом эттираверди.

Бу куни у яна Собирга телефон қилиб, ўғирлик қилишини ва манзилни тушунтирди. Жонибек бу уй эгаларини ҳам обдон кузатган, эрта тонгдан эр-хотин бозорда савдо қилишини, тушгача уйда ҳеч ким бўлмаслигини билди. Шу куни эрталабдан улар девор ошишди. Хонадон соҳибларининг пешона тери билан йиғиб юрган жами 25 млн. 946 минг сўмлик мол-мулкларини олиб кетишди.

Бундан ташқари, улар Ҳилола Муҳсинованинг отаси оламдан ўтганидан фойдаланиб қаровсиз қолган уйига ўғирликка киришди. У ердан 100 АҚШ доллари ва 5 млн. сўмлик тилла тақинчоқларини олиб кетишди.

Тилла тақинчоқлар савдоси билан шуғулланувчи Хадича Сатторованинг тўйга кетиб, уйи қаровсиз қолганидан фойдаланиб қолишга уринган ўғрилар унинг уйидан жами 95 млн. 960 минг сўмлик тақинчоқларни ўғирлашади. Жонибек ўғирлик ортидан топилган пулларига ижарага миниб юрган машинасини ҳам сотиб олди.

Бироқ “Емоқнинг қусмоғи бор” деганларидек, йигитлар қилмишларига яраша жазосини олишди. Суд ҳукмига кўра Жонибек Мўминов ўталмаган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 9 йил, Собир Очилов 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ашёвий далил сифатида эътироф этилган “Nexia” русумли автомашина судланувчилар томонидан етказилган зарарга қаратилиб, жабрланувчиларга тенг тақсимланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s