Уддасидан чиқолмаган “уддабурон”

big_8892091.jpg

Ҳар қандай нопок хатти-ҳаракатлар, қонундан ташқари ғаразли ишларнинг охир-оқибати хайрли бўлмаслиги исбот талаб этмайдиган ҳақиқат. Ҳолбуки, ҳаётнинг ўзи бунга ойна мисол. Гоҳ билиб, гоҳ билмай қинғир йўлларга кириб, ножўя қадам ташлаётган айрим шахслар бир кун келиб оёқлари тойишини ҳис этсалар-да, ҳатто бораётган манзиллари қоронғу эканини ич-ичларидан тан олсалар ҳам, барибир нафс отлиқ юҳонинг қутқусига учаверадилар. Мана, бунга яна бир яққол мисол, деб ёзади “Диёнат” газетаси.

Поп туманида туғилган, олий маълумотли, мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаган, раҳбарлик масъулияти, бурч ва вазифаларини яхши тушунган Мақсуд Эрматов (исм-шарифи ўзгартирилган) ҳам бошқарув борасидаги эгри тутуми қандай якун топишини яхши англарди, дейишга барча асосларимиз бор. Аммо боши деворга бориб урилмагунча йўл қўяётган хатолари, қонунга хилоф ишларига барҳам беришни хаёлига ҳам келтирмасди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг саъй-ҳаракатлари билан қинғир ишининг қийиғи чиқиб қолганида эса, минг тавба-тазарру қилмасин, пушаймон чекмасин, афсуски, кеч бўлганди. Бинобарин, у ким бўлмасин, қонун барча учун баробар.

Гап шундаки, 2011 йилдан буён Поп туманидаги “Davkar Ali Jurabek” деҳқон хўжалигини бошқариб келаётган М. Эрматов Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 32-36-, 185-, 360-моддалари талабларини мунтазам равишда бузиб келаётганди. Яъни у 2011-2014 йил якунлари бўйича деҳқон хўжалигининг молиявий фаолияти юзасидан Поп тумани давлат Солиқ инспекциясига тақдим этган ҳисоботларда жами 42,2 миллион сўм ягона солиқ тўловлари, ишчи-хизматчиларга ҳисобланиши лозим бўлган 76,1 миллион сўм миқдоридаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни камайтириб кўрсатган. Бу қилмиши билан у давлат бюджетига ҳисобланиши ва тўланиши лозим бўлган 118,3 миллион сўм миқдоридаги маблағ талон-торож бўлишига йўл қўйган.

Боз устига, М. Эрматов ўзи бошқараётган деҳқон хўжалиги томонидан етиштирилган маҳсулотлар тўғрисидаги ҳамда фуқаролардан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги, шунингдек, чорвачилик маҳсулотларининг кирим-чиқимлари ва уларни ўз томорқаларида етиштирилганини тасдиқловчи маълумотларни йиғиб бормаган. Ҳатто улгуржи савдони амалга ошириш учун махсус рухсатнома ҳам олмаган. “Уддабурон”ликни қарангки, у алоҳида архив қилиб сақланиши лозим бўлган ҳужжатларни ҳам қасддан йўқ қилиб юборган экан. Бундан кўзлаган асл мақсади эса, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш эканини тушуниш қийин эмас.

Ушбу ишни атрофлича кўриб чиққан суд М. Эрматовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси, учинчи қисми билан айбдор, деб топди. Унга нисбатан 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s