Қозоғистонда ҳали 16 ёшга етмай ҳомиладор бўлиб қолган қизлар сони 167 нафарга етди…

KAZAXSTAN-1.jpg

Ўтров вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари Нурсавил Сайлавова шу ҳақда расман маълум қилган. Унинг айтишича, вилоят бўйича вояга етмай туриб ҳомиладор бўлган қизлар сони ҳақиқатан 167 нафарни ташкил этмоқда.

— Бизнинг шунча ҳаракатларимиз, тушунтиришларимиз, тарғиботларимиз бу қизларга таъсир қилмабди чоғи, — деди Сайлавова. — Улар мактабда ўқиб туриб, ҳали ўрта маълумотга ҳам эга бўлмай туриб шундай ишларга қўл уришяпти. Мана, масалан, 2016 йилнинг ўзида мактабларда худди шундай воқеанинг учтаси содир бўлган. Бу қизларнинг оилавий шароитига назар солсангиз, улар аксар ҳолларда назоратсиз қолдирилишига гувоҳ бўласиз. Чунки кимнингдир отаси йўқ, онаси тунги сменада ишлайди, яна бошқасининг ота-онаси бор-у, аммо пул топиш билан овора. Биз келгусида нима қилишни, қандай йўл тутишни билмай ҳайронмиз. Ажаб эмаски, ота-оналарнинг ўзлари қизларига яна бошқатдан уқтирсалар, уларни тўғри тарбия қилсалар…

РИА Новости

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s