Абдулла Ориповнинг танаси Тошкентга душанба куни соат 20:00 да олиб келинади

Foto: Facebook / Muhammad Ismoil

Шоир Муҳаммад Исмоил марҳум Абдулла Ориповнинг Дўрмондаги хонадонида бўлиб, у ердаги вазият юзасидан Facebook’даги саҳифасида маълумот берди.

«Бугун кун бўйи Дўрмонда, буюк устоз Абдулла Орипов хонадонида бўлдим. Келиб кетувчи биродарларимизни устознинг туғишган акаси Абдураззоқ ака, аёлларни эса Абдулла аканинг синглиси Бибисора опа ва қизлари Шоирахон ва Юлдузхон кутиб олмоқда», — деб ёзади у.

Муҳаммад Исмоилнинг билдиришича, Дўрмондаги ёзувчилар боғига борадиган асфальт йўл тезкорлик билан таъмирланмоқда, дарахтлар оқланмоқда, йўллар супуриб-сидирилиб, тозаланмоқда. АҚШдан самолёт 7 ноябрь, душанба куни кеч соат 20:00 да марҳумни келтириши кутилмоқда ва эртаси куни пешинда Чиғатой қабристонига дафн этилиши айтилмоқда.

Абдулла Орипов 5 ноябрь тонгги соатларда Хьюстондаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Facebook / Муҳаммад Исмоил

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s