Ажойиб воқеа…

88b3960361835836e444d41321daf95e_XL.jpg

Бир дугонам айтиб берганди:

Қўшнисини онаси бетоб бўлиб шифохонага тушиб қолибди. Шифокорлар онахонга қўлларидан келган биринчи тиббий кўмакни беришибди. Аммо онанинг дарди енгиллашиш ўрнига оғирлашиб кетибди. Кунларининг бирида шифокор беморнинг ахволи ёмонлашгани ҳақидаги хабарни бемор фарзандига етказишни шифохона ходимларга буюрибди. Шифохонадан ўғлига телефон орқали хабар етказилибди. Шунда, фарзанд шошган ҳолатда шифохонага – онасининг ҳузурига отланибди. Аксига олиб авто уловининг ёқилғиси кам экани, манзилгача етиб бормаслигини билган фарзанд ёқилғи олиш учун ёқилғи қуйиш шаҳобчасига кирибди. Шу пайт бир четда мушук болалагани, ҳали хатто болачалари юра олмаётганига кўзи тушиб, шаҳобча ходимидан: “Бу кимнинг мушуклари?”, деб сўрабди. Ходим: “Эгаси йўқ”, – дея жавоб қилибди. Шунда бола ҳаёл қилиб, эгаси бўлмаса, мушукни бир неча боласи хали юра олмаса, қандай овқатланади, деб ёнидаги дўкондан консерва сотиб олиб, уни очиб мушук болаларига тақдим қилибди. Ва шошилиб турганлиги боис, шифохонага тезда равона бўлибди.

Бориб онаси ётган жонлантириш хонасига кирса онаси жойида йўқ эди. Фарзанд бир оз ўйга чўмди. Кеч қолдим деб ўзини койий бошлади. Шу пайт ҳамшира ўтиб қолди. Саросимага тушган фарзанд: “Кечирасиз шу хонада онам бемор холда оғир ётгандилар”, – деб ийманиб сўради. Ҳамшира она бир оз яхши бўлганлиги учун бошқа хонага олинганлигини айтиб, хонани кўрсатди. Фарзанд хонага кириб онаизорини анча тетиклашиб, бемалол ётган холида кўрди ва хурсандчилиги ичига сиғмай: “Ассалому алайкум, Онажон! Аллоҳ сизга шифо берсин! Нима мўъжиза рўй берди?” деб сўради. Она: “Болам! Аҳволим жуда оғир, ҳушсиз бир ахволда ётган эдим. Бирданига бир мушук ва болачалари пайдо бўлиб, қўлларини кўтариб, Аллоҳ таолога шифо сўраб дуо қила бошлади. Шунда бирданига ўзимда дармон ва қувватни ҳис қилдим. Аҳволимни текширувдан ўтказган шифокорлар ҳам кўзларига ишонмай, ҳайрон қолишди ва мени оддий хонага ўтказишди …”,-деб жавоб берди.

Ажабо! Буюк Аллоҳнинг карами кенгдир. Раҳматининг чек-чегараси йўқ. Ўзи хоҳласа, бир дафъада балоларни кўтаради.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беморларингизни садақа бериб даволанглар!” – деб марҳамат қилганлар. Бир жонзотга раҳм қилинганга берилган садақа мукофоти шудир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яримта ҳурмо бериб бўлса ҳам, оловдан сақланинглар” – деб бизларга меҳрибончилик кўрсатганлар.

Яхшиликларимизни бир-биримиздан дариғ тутмайлик!

Ҳайдарова Мунибахон
Ҳадичаи Кубро аёл қизлар ислом билим юрти
2-курс толибаси

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s