Америкалик дизайнер инсон кулидан идиш ва тақинчоқлар ясамоқда

UKAFNZCmcMtwCv1jhJQKkfawHltvNqOA.jpg

Инсоният технологик ва моддий жаҳатдан нақадар тараққий этаётгани сари, унинг ахлоқий ўлчамлари тобора тубанлашиб бормоқда. Бу айниқса, моддий мўл-кўлчиликка эришган ғарб давлатларида кузатилмоқда. Хусусан, америкалик дизайнер Жастин Кроунинг уқдиришича, у санъат ва ҳунармандчилик воситасида инсон ўлимига оид тасаввурини ҳаётга татбиқ этишга муваффақ бўлганини таъкидламоқда. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

pepel-xx-2.jpg

Кроу ўз бизнесини интернет орқали қачонлардир 200 нафар инсонга тегишли бўлган суякларни қонунан сотиб олиб, уларни суяк кулига айлантиришдан бошлади. Аниқроғи, у бу маҳсулотдан турли идишлар ишлаб чиқаришда фойдаланган.

pepel-xx-3.jpg

Ўз ишини тантана қилиш мақсадида дўстларини кечки нонуштага чорлаган Кроу таомларни инсон суякларининг кулидан ясалган идишларда дастурхонга тортишга қарор қилди.

pepel-xx-4.jpg

Дизайнернинг сўзларига кўра, унинг бу қарорига бувасининг вафоти катта таъсир кўрсатган. Буларнинг барчаси унга маълум вазиятда содир бўлгани Кроунинг мусибатга кўникиши ва ўзининг қачонлардир ўлиши мумкинлигини қабул қилишига ёрдам берган.

pepel-xx-5.jpg

Интернет тармоғида ўз ғояси билан ўртоқлашган Кроу учун бир нечта таклифлар олгани кутилмаган ҳол бўлган. Одамлар яқинлари ёндирилганидан кейин қолган куллардан шахсий хотира жиҳозлари ясаб беришни сўрашган. Кроунинг сўзларига кўра, улар жавонда турган бир уюм кулдан кўра, севимли инсони ҳақида эслатиб турувчи буюмга эга бўлишни хоҳлашган.

pepel-xx-6.jpg

Октябрь ойида дизайнер инсон қолдиқларини ёқиб, унинг кулидан заргарлик буюмлари ва сопол идишлар ясашда фойдаланиш бўйича ўз сайтини ҳам ишга туширди. Масалан, қаҳва идишини 199 долларга, кулонни 189 доллар эвазига буюртма бериш мумкин.

Айтиш жоизки, Кроу инсон қолдиқларини пул воситаси ва бизнесга айлантирган биринчи рассом эмас. Ундан аввал, америкалик Зейн Уайли интернет орқали инсон бош чаноғини қонунан харид қилиб ва ундан “санъат” асарларини ясашни йўлга қўйган эди.

Фото: boredpanda.com

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s