Иллатнинг кулфати: Тошкент шаҳридаги мудҳиш қотиллик тафсилоти

Картинки по запросу наручники фото

Юра Борисов қадрдон таниши Андрей Николаев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) билан баъзан бир дастурхон атрофида тушлик қилиб туришарди. Ю.Борисов ўтган йилнинг 31 декабрь куни янги йилни кутиб олиш арафасида, тахминан соат 20.30 ларда Яшнабод туманида яшовчи қадрдони Андрейнинг уйига кириб келади. Одатга кўра дастурхонда турли егуликлар билан бирга “яримта” ҳам бор эди. Икковлон кўп ўтмай дастурхондаги спиртли ичимликни ичиб тугатишади. Бу шахсларга мастлик ўзининг салбий таъсирини ўтказа бошлайди. Гапдан гап чиқиб, икки дўст ўртасида ўтган гиналар ёдга олинади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

– Эсингдами, ёзда ўрик терганимизда нарвоним сенда қолиб кетганди, – деди Юра ширакайф ҳолатда.

– Нарвонни менга совға қилганинг эсингдан чиқдими? Совғанг эвазига сенга терилган ўрикдан компот ва мурабболар қилиб уйингга олиб борганим ёдингдами? – дея жаҳл аралаш жавоб берди Андрей.

Шунга ўхшаш воқеалар ёдга олинавериб, суҳбат жанжалга айланди.

Янги йилнинг кириб келишига ҳам саноқли дақиқалар қолган эди. Юра ўрнидан аранг туриб, ўтирган стули билан Андрейнинг дуч келган жойига туширди. Берилган зарбадан дўсти ерга қулади. Бу ҳам етмагандек, Ю.Борисов стол тагида турган ғиштни кўриб, у билан ҳам жабрдийданинг бошига уриб, хушидан кетказади.

Аммо бироздан сўнг ўртоғининг қимирламай қолганини кўриб, уни ўлдириб қўйганини англади. Афсус,энди надомат қилишга кеч эди. У дарров қон бўлиб кетган ғишт ва стулни кўчага чиқариб, ахлатхонага ташлаб келади. Сўнг ўша заҳоти воқеа жойидан ғойиб бўлади.

Тонг отгач, Андрейнинг қўшниси хонадонда қандайдир нохуш воқеа содир бўлганини сезиб, ҳудудий милиция таянч пунктига қўнғироқ қилади. Участка нозири ва қўни-қўшнилар гувоҳлигида А.Николаевнинг уйига киришади ва қонга беланган жасадни кўришади. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилади. Жиноятни очиш учун марҳумнинг таниш-билишлари сўроқ қилинади. Суриштирув ва тергов жараёнида марҳумни Юра Борисов ўлдирганлигини тан олди.

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. Унга кўра, Юрий Борисовга 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s