Лола Каримова-Тиллаева: “Абдулла Орипов замонамизнинг Навоийси эди…”

420x232_article_1478499383_6hd5Ja.jpg

Лола Каримова-Тиллаева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Ориповнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва ўзбек халқига ҳамдардлик изҳор этди, деб ёзмоқда Darakchi.uz.

“Ўзбекистон адабиёти оғир жудоликка учради. Куни кеча халқимиз ўзининг яна бир улуғ фарзандидан ажради.. Абдулла Орипов бизнинг ғуруримиз, фаҳримиз эдилар. Бу инсоннинг шеърлари билан катта бўлдик, улғайдик, тарбия олдик. Ёшлигимиздан бизни эзгулик томон ўз шеърлари билан етаклаб борган севимли шоиримиз эдилар. Шоирнинг ‘Хайр энди’, ‘Ёлғизлик’, ‘Савоб’, ‘Қассам дарра’, ‘Онажоним’, ‘Дунёни қизғанма’, ‘Сен Пушкиннинг севган малаги…’, ‘Баҳор’ каби шеърлари, ‘Жаннатга йўл’ каби поэмалари халқимиз қалбини абадул абад забт этди.

Абдулла Орипов жисман ўлимга таслим бўлди, лекин унинг шеърлари ўлмасдир, улар ҳеч қачон, юз йиллар ўтар, минг йиллар ўтар, ўлимга таслим бўлмагайлар, демак Абдулла Орипов бизнинг қалбимизда, келажак авлодимиз қалбида мангу яшайди. У замонамизнинг Навоийси, Абдулла Қодирийси эди. Абдулла аканинг оилаларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Жойлари жаннатдан бўлсин. Оҳиратларини меҳрибон Парвардигор обод қилсин”,—деб ёзади Лола Каримова.

vVEcBL9AApVrs4fFKsR0lr1zLXj_O0i9.jpg

Лола Каримова ўз ҳамдардлик сўзларига Абдулла Ориповнинг қуйидаги сўнгги ижод намуналаридан бирини ҳам илова қилди:

Ўзбек осмонида сўнди чўнг юлдуз,
Катта-ю кичикнинг кўзини ёшлаб.
Фоний бу дунёнинг баланд-пастига,
Теран назар ташлаб ўтди бу Инсон.
Миллат қадри дея яшаб аслида,
Халқининг дардига бўлолди дармон.
Бугун жудолик бор гар қалбимизда,
Лекин ғурур яшар ҳавас қилгулик.
Абадият ўсди кўз олдимизда,
Шундоқ ёнимиздан ўтди Мангулик.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s