Олимлар келажак ёқилғисини яратишди

 Фото: Carlos Garcia Rawlins / Reuters

АҚШдаги Тинч океани шимолий-ғарбий миллий лабораторияси олимлари чиқариндиларни ўз хусусияти бўйича нефтни эслатувчи моддага айлантириш усулини ишлаб чиқишди. Келажакда бундай йўл суюқ ёқилғини олишнинг асосий услубига айланиши мумкин. Бу ҳақда Gizmodo нашри хабар бермоқда.

Ўзгартириш гидротермал ёқиш дея аталувчи жараён ёрдамида амалга оширилади. У табиатда нефтнинг пайдо бўлишига туртки берувчи ҳолатлар (масалан – юқори босим ва ҳарорат)ни ўзида акс эттиради. Бироқ, олимларнинг сўзларига кўра, бундай айлантириш атиги бир неча дақиқани талаб қилади. Табиий шароитда эса бунга миллионлаб йиллар керак.

Юқори босим остида махсус трубкада бўлган чиқиндилар Цельсий бўйича 650 даражага қадар қиздирилади. Натижада қайноқ ёғсифат суюқлик пайдо бўлади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бир инсон ҳар йили икки-уч галлон ёқилғига етарли бўлган хом-ашёни ишлаб чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда кореялик муҳандислар бензинни ишлаб чиқаришга қодир бўлган ичак бактерияларини яратишганди. 2016 йилнинг мартида эса Калифорния университети олимлари, чиқиндиларни автомобиллар учун ёқилғи сифатида ишлатишни режалаштираётганликлари ҳақида маълум қилган эдилар.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s