Россияда уч нафар ўзбекистонлик она ва бола қотиллиги учун 18 йилга озодликдан маҳрум этилди

Картинки по запросу фото решетки тюрьмы

2015 йилнинг ёзида Серпуховда тадбиркор аёл ва унинг ўғлини ўлдирган уч эркак 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Podrobno.uz «360» телеканалига асосан хабар бермоқда.

“Москва вилоят суди ҳукми билан А. Басаров 18,5 йилга, Б. Зарипов ва М. Нуржонов 18 йилга озодликдан маҳрум этилди”, – дейилади Подмосковье бўйича Россия тергов қўмитаси бошқармасининг матбуот хизмати хабарида.

Улар шунингдек, уч миллион рублдан ортиқ жарима пулларини ҳам тўлайдилар. Бу қурбонларнинг қариндошларига моддий ва маънавий зарар пулларидир.

47-ёшли тадбиркор аёл ва унинг 27-ёшли ўғлининг жасадлари 2015 йилнинг июнь ойида пичоқланган ҳолда топилган.

“Тезкор тадбир давомида ушбу жиноятга уч нафар Ўзбекистон фуқароси алоқадор экани аниқланди”, – дейилади хабарда.

Қотиллардан бири қурбон аёлнинг ҳайдовчиси бўлган. У аёлнинг пуллари квартирасидаги сейфда экани ҳақида хабар топиб, ўзининг икки танишини чақиради. Улар аёлнинг уйига келиб, уни ва ўғлини пичоқлаб ўлдиришади. Шундан сўнг сейфни ўмариб, квартирага ўт қўйишади.

Эркаклар “қотиллик”, “босқинчилик” ва “мол-мулкни атайин йўқ қилиш ёки унга зарар етказиш” моддалари бўйича айбдор деб топилди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s