Саратонга чалинган 4 ёшли қизалоқ ҳаётининг сўнгги дақиқалари акс этган суратлар интернет фойдаланувчиларини ўйга толдирди (Фото)

420x232_article_1478511855_qNBhGh.jpg

Сўнгги ҳафтада 4 ёшли саратонга чалинган қизалоқ ҳаётининг сўнгги лаҳзалари акс этган сурати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ларзага солди, деб хабар берди Darakchi.uz “Сosmo.ru” нашрига асосан.

Тиббиёт ходимларининг маълумот беришича, 4 ёшли Жессиканинг бир ҳафталик умри қолган. Қизининг касаллик туфайли азият чекаётганини кўрган отаси унинг сўнгги лаҳзалари акс этган суратларни ижтимоий тармоқларга жойлади.

m0m9uafw3cnve67b7fxmkm6c9.jpg

“Ҳозирда сочлари қириб ташланган, касалхона палаталарида машҳур юлдузлар ва тиббиёт ходимлари қуршовида кулиб турган болаларнинг суратлари ижтимоий тармоқларда кўплаб учрайди. Аммо бедаво касалликка чалинган норасидалар лабида ҳар куни ҳам таббассум ўйнамайди, улар бу дард туфайли азоб чекадилар. Саратон сўнгги лаҳзаларда болаларни қай аҳволга солишини бошқаларга кўрсатишни зарур деб ҳисобладим. Бу суратлар айнан фарзандимга ёрдам кўрсатиш, унинг оғриқларини бироз бўлса-да, енгиллатиш қўлимдан келмаган онларда суратга туширилган”, дейди қизчанинг отаси.

40k3dbfcoewojhmx3qsyro5e2.jpg

Тиббиёт бедаво дард олдида ожиз бўлгани учун Жессиканинг ота-онаси уни уйга олиб кетишга қарор қилди. Ниҳоясиз қон таҳлиллари, янгидан-янги касалхоналар, врачлар мўъжиза ярата олмади, ҳеч ким қизчанинг дардига даво тополмади.

d5divizipfzw798ynl58lp1vh.jpg

Қизининг даҳшатли оғриқларни бошдан кечираётганини кўрган ота унинг бир кун бўлса ҳам умрини узайтириш учун касалхонада ётқизиш беҳудалигини тушуниб, сўнгги лаҳзаларда оиласи даврасида бўлгани маъқуллигини тушунди.

6t3r0bu4e4pnsy3ynpvmjzxew.jpg

Жессиканинг ота-онаси вақти келиб, Ер юзидаги бирорта болакай бу дарддан азоб чекмаслигига, саратонга қарши дори-дармон топилишига, бирорта ота-она жон таслим қилаётган боласига ёрдам бера олмай, томошабин бўлиб ўтирмаслигига ишонади…

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s