Ўзбекистон Лондон туризм кўргазмасида иштирок этади

Тадбир 9 ноябрга қадар давом этади. Кўргазмада Ўзбекистонни “Ўзбектуризм”, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниялари ва мамлакатнинг туристик бизнес ҳамжамиятлари таништиришади, деб ёзади Спутник Ўзбекистон Review.uz хабари асосида.

WTM — бу туризм ва меҳмондўстлик соҳасида жаҳондаги энг йирик кўргазма бўлиб, унда дунёнинг деярли барча мамлакатларидан 5 мингга яқин компания иштирок этади.

Ўзбекистон мазкур кўргазмада 2009 йилдан буён қатнашиб келади. Тадбир давомида 10000га яқин профессионал харидорлар Ўзбекистоннинг энг яхши туристик брендлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар. Кўргазма доирасида Ўзбекистон делегацияси Жаҳон туризм ташкилоти саммитида иштирок этади ҳамда йирик хорижий туристик компаниялар раҳбарлари ва хориж ОАВ вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Кўргазма якунланганидан сўнг Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида Буюк Британия туристик бизнеси ва ОАВ вакиллари учун тақдимот маросими бўлиб ўтади, шунингдек, икки давлат туристик операторлари ўзаро учрашув ўтказадилар.

Фото: Sputnik / Екатерина Чеснокова

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s