“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2017 йилдан Нью-Йоркка рейсларни Boeing-787 Dreamliner самолётларида амалга оширади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2017-йилдан Тошкент-Нью-Йорк йўналиши бўйича рейсларни Boeing-787 Dreamliner самолётларида амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда авиакомпания бош директори Валерий Тянга таяниб, UzDaily хабар қилди.

Унинг таъкидлашича, авикомпания ушбу рейсларни ёзги жадвалдан Boeing787 Dreamliner самолётларида амалга ошира бошлайди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг ёзги жадвали март ойи охиридан октябрга қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни “Тошкент” халқаро аэропортига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан харид қилинган иккинчи Boeing-787 Dreamliner самолёти етиб келди. Биринчи Dreamliner эса Тошкентга 31 август куни етиб келганди.

Бундан ташқари, миллий авиакомпания яна учта Boeing Dreamliner харид қилиши маълум бўлди.

Фото: UzDaily

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s