Глобал иқлим ҳалокатининг қачон юз бериши маълум қилинди

 Фото: Artur Widak / Zumapress / Globallookpress.com

Австралиялик иқлимшунослар 2025 йилга келиб ҳозирги пайтда ноодатий дея баҳоланаётган ёзги жазирама об-ҳаво одат тусига киришини маълум қилдилар. Бу ҳақда EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Канберрадаги миллий университет ходими София Льюиснинг фикрича, янги иқлим режимининг ўрнатилиши аниқ бўлиб қолди. Агарда ҳаттоки инсоният парник газларни чиқариб ташлашни бутунлай тўхтатса ҳам, буни фақатгина 2035-2040 йилларгача қолдириш мумкин, холос.

“Шу тариқа, 2013 йилда Австралияда юз берган рекорд даражадаги иссиқ ёз 2035 йилда ёзида Австралияда одатий бир ҳолга айланади”, – дея айтиб ўтди Льюис.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уларни нафақат иқлим ўзгаришлари, балки ҳозирги пайтдаги ноодатий об-ҳаво нормал ҳолат дея баҳоланиши ва бу ўзгаришларнинг таъсири қачон ўзини намоён этиши ҳам қизиқтирган. Бундай ҳолатда биринчи бўлиб Австралия ва Арктика ҳудудлари зарар кўради. Ернинг бошқа жойларидаги ҳарорат эса бутун юз йиллик давомида ошиб боради. Олимларнинг фикрича, 2100 йилга келиб, қуруқликнинг 98 фоизи иқлим ўзгаришларига дучор бўлади.

Эслатиб ўтамиз, октябрь охирида олимлар глобал исиш сабаб яқин орада Европа жанубидаги курорт ҳудудлар йўқ бўлиб кетишини тахмин қилишганди. Олимларнинг таъкидлашича, бундай жараёнлар АҚШ жануби-ғарбида юз бермоқда.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s